Факултет янгиликлари
ТАРИХИЙ ТАНГА - МУҲРДИР ВАТАНГА
Сергей Бородин уй-музейи директори Г. Ахунова ҳамда музей катта илмий ходими А. Мусакаевалар иштирокида тадбир ташкил этилди.
17.12.2018
ВАҚТИНГ КEТДИ — НАҚДИНГ ВА БАХТИНГ КEТДИ
20 декабрь куни 3-ТТЖда «Ирригация ва мелиорация» кафедраси доценти Маматалиев А.Б. ва ўқитувчиси Мардиев Ш.Ҳ. томонидан ташкил қилинган давра суҳбати мавзуси «Вақт қадри ёхуд ҳамма нарсага улгуриш санъати» деб номланди. Тадбирда талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги А.Хайитова ва «Гидромелиорация» факультетининг 1-4 курс талабалари иштирок этишди. Суҳбат мавзуси бўйича тақдимот асс. Ш. Мардиев томонидан талабалар эътиборига ҳавола қилинди. Тақдимотда вақтнинг қадрини тушуниш учун вақтдан фойдаланиш, унинг тақсимланиши бўйича қизиқарли статистик маълумотлар келтирилди, вақтдан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
22.12.2018
Бир ҳафталик малака ошириш курсида
17- декабрдан 23-декабргача Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Туман Ирригация бўлими бошлиқлари” бошлиқлари учун 7 кунлик малака ошириш курси ташкил этилган курсда иштирок этаётган Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти туман ирригация бўлим бошлиқлари институтимизнинг “Гидромелиорация” факультетида таълим олаётган Қашқадарё ва Сурхондарёлик талаба ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
22.12.2018
Ишонч мустаҳкамлиги оила бардамлиги
22-декабр куни институтнинг маънавият хонасида (“Гидромелиорация” факультетининг талаба қизлари) "Оиладаги ажримларнинг олдини олиш" мавзусида умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
24.12.2018
Кўрик-танлов завқида
21-декабр куни ТИҚХММИ ГМ факультетининг фаол қизлари ўртасида "Балли қизлар" кўрик-танлови ўтказилди. Танлов факультет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раисаси Д.Мадазизова ва факультет Ёшлар иттифоқи етакчисининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ёрдамчиси Ш. Искандарова томонидан ташкиллаштирилди.
24.12.2018
Дунёвийлик даҳрийликми?
“Гидромелиорация” факультетининг “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор -ўқитувчилари Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Оққўрғон” МФЙ нинг фаоллари билан жорий йилнинг 24 декабрь куни “Дунёвийлик - даҳрийлик эмас” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.
26.12.2018
Ер ва сув - илм ҳам амал талабгори
25 декабр куни ТИКХММИ доценти Б. Матяқубов ва доц. в. б. К. Камиловлар, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Швейцария ривожлантириш ва ҳамкорлик агентлиги томонидан ташкил қилинган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» доирасида Сирдарё вилоятида 2019 йил ҳосили учун суғориладиган ерларни шўр ювишга тайёрлаш, шўрини ювиш ва ерларни мелиоратив барқарорлигини таъминлаш тадбирларининг бажарилиши бўйича Республика кўргазмали семинарида маъруза билан қатнашишди.
26.12.2018
Ҳисобот тақдимоти
4 январь куни институтнинг 4-маърузалар залида «Гидромелиорация» факультетида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талаба-ёшлар билан ишлаш, илмий-тадқиқот натижаларини ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш юзасидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ҲИСОБОТининг тақдимоти бўлиб ўтди.
07.01.2019
Ибратли умр
Кўп йиллардан буён институтимизнинг “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасида самарали фаолият юритиб келаётган Арифжанов Айбек Мухамеджанович 4 январь куни ўзларининг муборак 60 ёшини қаршиладилар.
05.01.2019
Таянч доктарантура изланувчиларининг ҳисоботи
"Гидромелиорация" факультетининг “Гидравлика ва гидроинформатика”, “Ирригация ва мелиорация”, “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш”, “Экология ва сув ресурларини бошқариш” кафедраларида таҳсил олаётган таянч доктарантларнинг тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан 2018 йилда амалга оширган тадқиқот натижалари юзасидан ҳисоботлари тингланди.
12.01.2019
Музей – мозий ва мангулик муҳри
12 январь куни институтимиз “Гидромелиорация” факультети Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналиши 104-гуруҳ талабалари гуруҳ мурабийи, “Тупроқшунослик ва деҳқончилик” кафедраси доценти Буриев Салимжон бошчилигида Қуролли кучлар давлат музейига ташриф буюришди.
14.01.2019
“Интеллектуал-2018” танлови
“Интеллектуал-2018” танлови 2018 йилнинг 15 декабрида ўтказилди. Танловда куйидаги номинациялар бўйича талабалар қатнашишди ва ғолибликни қўлга киритишди...
21.01.2019
Моҳир қўллар
«Гидромелиорация» факультети ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамда факультет Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти томонидан “ҚЎЛ МEҲНАТИНИ ҚАДРЛАЙМИЗ” номли савдо-ярмаркаси ўтказди.
02.02.2019
“Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ”
31 январ куни институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида ўтказилган учрашув бўлиб ўтди.
02.02.2019
Беғубор баҳорнинг биринчи кунида
1 - март Ўзбек халқининг севимли адибаси, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним таваллуд топган куни муносабати билан институтимиз талаба қизлари ва факультетлар хотин-қизлар кенгаши раислари Адиблар хиёбонига ташриф буюришдилар. У ерда Шоира Зулфияхонимни эслаб, Зулфияхоним ҳайкали пойига гуллар қўйишдилар.
02.03.2019
Баҳорнинг беш куни
«Гидромелиорация» факультети ёшлар иттифоқи кенгаши ташаббуси билан баҳор фаслини кўтаринки руҳда кутиб олиш мақсадида «БАҲОРНИНГ БEШ КУНИ» фестивали ташкил этилди.
04.03.2019
БАҲОРНИНГ 5 КУНИ ДОИРАСИДАГИ яна бир тадбир…
Институтимизнинг «Гидромелиорация» факультети ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан ўтказилиб келинаётган «Баҳорнинг 5 куни» фестивалининг сўнгги бешинчи кунида гуруҳлар ўртасидаги миллий таомлар беллашуви танлови ўтказилди.
11.03.2019
“Ўзэкспомарказ”га ташриф
СХМ – 308 гуруҳ талабалари 15-март куни гуруҳ мураббийи “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси доценти вазифасини бажарувчи Қ.Т. Рахимов билан биргаликда “Ўзэкспомарказ” да ташкил этилган “14-Халқаро Қишлоқ хўжалиги” кўргазмасига ташриф буюришди.
19.03.2019
“Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси”
Сув хўжалиги вазирлигининг бир гуруҳ мутахассислари, жумладан, “Ерлар мелиорацияси” бошқармаси бошлиғи Н.Аллаберганов ва соҳа мутахассислари иштирокида “Гидромелиорация” факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналишида таҳсил олаётган 4-босқич талабаларига “Республикада суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари” мавзусида илмий семинар ўтказди.
19.03.2019