Тарихи

“Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси мудири, 

техника фанлари доктори, доцент

Шеров Анвар Гуламович

Тел.: +99871-237-23-57

Email: Sherov63@mail.ru

 


Кафедра 1927 йилда ташкил топган. Кафедрани илк номи 1927 йилда “Гидромелиорация тизимларининг эксплуатацияси” деб аталган. Кафедранинг биринчи мудири бўлиб, йирик мелиоратор олим, ВАСХНИЛ мухбир аъзоси, профессор Н.А.Янишевский ишлади (1927-1960). 1941 йили кафедрани кўпчилик ўқитувчилари ва ўқув-ёрдамчи ходимлари, шу жумладан кафедра мудири Н.А.Янишевский ҳам ҳарбий хизматга жалб қилинди. Профессор Н.А.Янишевский 1927 йилда суғорма деҳқончиликда сувдан фойдаланиш илмий аосларини яратган ва собик иттифок давлатларида жорий этган. Урушдан кейинги йилларда кафедра мудири лавозимида собиқ Иттифоқининг Давлат мукофоти совриндори, доцент А.Н.Ляпин (1961-1970) ишлади.

1970-1983 йилларда кафедрани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, хизмат кўрсатган ирригатор, техника фанлари доктори, профессор Х.А.Ахмедов, 1983-1987 йилларда кафедра мудири лавозимида техника фанлари номзоди доцент П.Б.Аракелов, 1987-1989 йилларда кафедрага Россиянинг Новочеркасск Инженер-мелиоратив институти профессори, техника фанлари доктори О.П.Кисаров, 1989 – 1997 йилларда кафедра мудири лавозимида техника фанлари доктори, профессор Б.С.Серикбаев бошқардилар. 1997 йилда кафедра ўқув юкламаси кескин пасайиши муносабати билан у вақтинча “Қишлоқ хўжалиги гидротехник мелиорацияси” кафедраси билан қўшилди. Умумлаштирилган “Қишлоқ хўжалиги гидротехник мелиорацияси ва гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш” кафедрасини техника фанлари доктори, профессор, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор Ф.М. Рахимбаев бошқарди.

1998 йилдан кафедрага доц. Х.И.Шукурлаев ва кейинчалик (1998-2001 й.й.) техника фанлари доктори, профессор Ф.А.Бараев рабарлик қилди. 2001 йили декабр ойидан бошлаб “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси этиб элон қилиниб ва техника фанлари доктори, профессор Ф.А.Бараев кафедра мудири булди. (2016-2018 й.й.) кафедраси мудири лавозимида техника фанлари номзоди Д.Ғ.Ахмеджонов этиб сайланди.

2018 йилдан бошлаб “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси мудири лавозимига техника фанлари доктори Шеров Анвар Гуламович сайланди ва кафедрада 14 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқдалар.

Гидромелиорация факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар