Тарихи

«Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси» кафедраси

мудири педагогика фанлари доктори, профессор

Исмаилова Зухра Карабаевна 

Тел.:  +99871-237-40-30

Email: z.ismailova@tiiame.uz

 


Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институтининг “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси 1982 йилдан ўз фаолиятини  бошлаган бўлиб, п.ф.н., (1982 -2002) проф. К.Д. Мирсаидов п.ф.н., (2003-2010) дотсент З.Исмаилова п.ф.н., дотсент. Р.А.Асомова (2011-2013), п.ф.н., (2013-2016) дотсент Д.О.Химматалиев ва п.ф.н., (2016-2018) дотсент М.Х.Байбаева кафедра мудири лавозимида ишлаганлар. 2018 йилдан ҳозирги кунгача п.ф.д., проф. З.К.Исмаилова кафедрага раҳбарлик қилиб келмоқда.

Кафедранинг салоҳиятли педагоглари раҳбарлигида илмий тадқиқот ишлари олиб борилган ва натижада шу кунга қадар 5 нафар фан номзоди, 2 нафар фалсафа доктори (PhD), 1 нафар фан доктори (DSc) ҳимоя қилиб ўз тасдиқларини олдилар. Кафедрада 2001 йилдан буён 13.00.05-“Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича таянч доктарантура фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда кафедрада бир қанча этук педагог олимлар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улар: п.ф.д., профессор З.К.Исмаилова, п.ф.д., профессор в.б. Х.Д.Химматалиев, дотсентлар: п.ф.н. М.Хошимова, п.ф.н. (PhD) Д.И.Муқумова, п.ф.н. (PhD) Р.Х.Файзуллаевлар, ассистентлар: Б.Р.Муқимов, Б.А.Якубова, Д.А.Мустафоева, А.А.Жумановлар самарали меҳнат қилишмоқда. Кафедрада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари натижасида 400 га яқин илмий ишлар чоп эттирилган бўлиб, улардан 7 та монография, 4 та дарслик, 10 га яқин ўқув қўлланма,  ўқув-услубий ишланмалар чоп этилган.

Талабалар илмий жамияти ва таълим сифатини ошириш ва талабаларнинг эришган ютуқлари, ҳамда ҳамкорлик натижалари ва олиб борилган самарали фаолият натижасида ҳозиргача кафедра профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида 2 нафар президент степендияси соҳиби, 2 нафар “Педагогика”, “Касбий таълим” фанларидан олимпиада ғолиблари ва бир қанча номдор степендия соҳиблигига эришилди.

Кафедрада ҳозирги кунда республикамиздаги фаолият кўрсатаётган турдош олий ўқув юртлари шунингдек қишлоқ ва сув хўжалиги соҳа йўналишларидаги касб-ҳунар коллежлари  билан инноватсион ҳамкорлик шартномалар йўлган қўйилган бўлиб, “Устоз – шогирд” тизими асосида, Тошкент вилояти Янгийўл қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Қибрай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежи, Тошкент вилояти энергетика касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.


Гидромелиорация факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар