Хамкорлар
02.02.2021 841
Кафедрамиз профессор-ўқитувчилари Республикамиздаги бир қанча олий таълим муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатган. Жумладан, таянч олий таълим муассасалари: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Наманган муҳандислик-педагогика институти, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтлари профессор-ўқитувчилари, мутахассислари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ҳамкорлик асосида ўқув-услубий қўлланмалар яратилмоқда. Бундан ташқари институтга бириктирилган 30 га яқин қишлоқ ва сув хўжалиги соҳа йўналишларига ихтисолаштирилган касб-ҳунар коллежлари ҳамда 2 та институт қошидаги академик литсейлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.
Кафедрада инноватсион ҳамкорлик соҳасида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ўрта махсус таълими бошқармасидаги Қибрай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Янгийўл қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Қибрай энергетика касб-ҳунар коллежи, Геодезия картография касб-ҳунар коллежи, Гидрометереология касб-ҳунар коллежи, Бўка агросаноат касб-ҳунар коллежларии билан шартномалар имзоланган бўлиб, шартнома бандидаги вазифалар бўйича ишлар олиб борилмоқда.
2018-2019 ўқув йили давомида Қозоғистоннинг “Сырдария” университетининг “Педагогика, психология” кафедраси билан, Федеральное государственное автономное образовательное учреждения «Российский государственный профессионально-педагогический университети» билан ҳамкорлик шартномалари тузилди. Шартнома асосида ҳозирда “Практика изучения дисциплины «Методика профессионального обучения» в вузах республики Узбекистан” номли мақоласини ҳамкорликда “Sustainabli Agriculture” журналининг июль ойида чоп этишга топширилди.
Россия Федерациясининг йил давомида “Среднее профессиональное образование”, “Высшая школа”, «Школа будущего», «Журнал научных и прикладных исследований» халқаро илмий журналларида кафедра профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлар, мустақил изланувчи ва иқтидорли талабаларнинг мақолалари чоп этиб келинмоқда. Профессор –ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар томонидан республика ва халқаро илмий журналларда, бундан ташқари Челябинск, Чита, Самара, Москва шаҳарларида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманларда мақолалар чоп этилди. Ҳозирда Германия давлати билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, чет эл адабиётларини ўрганиб таҳлил қилиш, Профессионал таълим бакалавриат йўналиши ўқув режасидаги умумкасбий ва ихтисослик фанларига хорижий давлатлар адабиётларидан мавзуларни киритиш, фан дастурларини такомиллаштириш масалаларига кафедрада алоҳида эътибор қаратилган.