Ўқитиладиган фанлар

Бакалаврият босқичида

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1

Гидравлика

Гидравлика фанининг асосларини, суюқликнинг мувозанатдаги, ҳаракатдаги қонуниятларини ва жараёнларини, ҳамда сув хўжалиги иншоотларнинг гидравлик ҳисобини ўргатиш ва амалиётга тадбиқ этиш усулларини ўз ичига олади.

2

Гидравлика ва гидравлик машиналар

Гидравлик машиналарда, ирригация тизимларида, суғоришда, сув транспортидаги гидравлик жараёнлар ҳақида, гидростатик босим ва босим кучини, суюқлик ҳаракатининг турларини, оқимнинг гидравлик элементларини, сувнинг қувурларда ҳаракати қонуниятларини, гидравлик қаршиликларни ва уларни аниқлаш услублари бўйича аниқ билимга эга бўлади.

3

Сув омборлари гидравликаси.

Фан ўз ичига сув омборлар иншоотларни гидравлик ҳисоблаш ва очиқ ўзандаги чўкиндиларнинг ҳаракатини ўрганиш, сув омбор косасида мавжуд бўлган жараёнларни кузатиш ва хисоблаш масалалари бўйича аниқ билимга эга бўлишни таъминлайди.

4

Экологик жараёнларни моделлаштириш

Моделлаштириш ёрдамида экотизимда вужудга келадиган ўзгаришларни баҳолаш ва оқибатларини башоратлашдан иборат. Фаннинг вазифаси моделлаштириш натижалари асосида атроф–муҳит ҳимоясига бағишланган чора–тадбирлар ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш омилларини таъминлаш ва пировардида табиат ва инсон ўртасидаги мувозанатни сақлашга эришиш йўлларини топишдир.

5

Гидравлика, гидро пневмоюритмалар

Мувозанатдаги ва ҳаракатдаги суюқлик қонунлари ва уларни техник масалаларни ечишда қўллаш усуллари ҳақида, суюқликларнинг физик хусусиятлари ва улардан амалиётда фойдаланиш ҳолатлари, суюқликлардаги жисм ва уларнинг ўзаро таъсири; суюклик транспортидаги гидравлик жараёнлар ҳақида талабаларни таништиришдан иборат.

6

Гидротехник иншоотлари гидравликаси

«Гидротехник иншоотлар гидравликаси» фани гидротехник иншоотлардаги гидравлик жараёнлар ва ҳодисалар тўғрисида, ҳамда уларнинг гидравлик ва фильтрация ҳисоби ҳақида аниқ билимга эга бўлишни таъминлашдан иборат.

7

Суюқликлар механикаси ва гидравлика машиналар

Суюқликларда кучларнинг тарқалиши вa уларнинг ҳаракат давомида ўзгариб бoриш қoнунлaрини, ҳaр xил қурилмaлaр вa мaшинaлaр гидравлик хисобини бажариш ҳaмдa лoйиҳaлaшгa тaтбиқ этиш билан ҳaм шуғуллaнaди.

8

Сув механикаси ва гидравлика

 

«Сув механикаси ва гидравлика» фанини ўрганиш натижасида талабалар мувозанатдаги босим кучини топиш, босимли қувурларнинг гидравлик ҳисобини, мелиоратив ва гидротехник қурилмалар, сув ўтказгичлар, гидротехник иншоотлар гидравлик ҳисобини бажаришга доир кўникмага эга бўладилар.

 

 

 

 

 

Магистратура босқичида

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1

Очик ўзанлар гидравликаси

Очиқ ўзанларда суюкликнинг напорли ва напорсиз, текис ва нотекис, ҳаракат конуниятлари гидротехник иншоотлари гидравликасига, ҳамда уларнинг амалий масалаларни ечишдаги тадбиғи, фан тарихи ва ривожининг тенденцияси, унинг истиқболдаги масалаларини қамрайди.

2

Ер ости сувлари гидравликаси ва

иншоотларда фильтрация

Гидротехник иншоотларининг гидравлик ҳисоби, суғориладиган ерлардаги мавжуд ер ости сувлари баланси ва режимининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида, қурилиш ва суғориш майдонларига оид геологик ва инженер-геологик жараёнлар ва ҳодисалар тўғрисида, дарё ва канал ўзанларида оқимининг шаклланишига таъсир этувчи омиллар тўғрисида ва ер ости сувлари оқимининг гидрологик, гидрогеологик ва гидравлик ўлчамлари, грунт сувларининг секин ўзгарувчан напорсиз барқарор ҳаракатини, грунт сувларининг тез ўзгарувчан барқарор напорли ҳаракатини, ер ости сувлари сарфини ҳисоблаш масалаларини қамрайди.

3

Гидравлика ва мухандислик гидрологиясида илмий-тадқиқот иши

«Гидравлика ва мухандислик гидрологиясида илмий-тадқиқот иши» фани талабаларда «Гидравлика ва мухандислик гидрологиясида» соҳаларида замонавий илмий дунёқарашни шакллантириш, илм ва изланишлар олиб бориш йўлларини ўрганиш, илмий моделлаштириш жараёнларида ҳисобларини бажариш ва конструктив, иқтисодий ва экологик мақбул ечимларни топишга хизмат қилади.

4

Ўзандаги жараёнлар

 

Ўзандаги жараёнларнинг рўй бериш сабабларини ўрганиб, унда ҳаракатланаётган сув оқимининг лойқаланганлиги, ташувчанлик қобилияти оқимнинг лойқа чўкиндилар билан тўйинганлик даражаси, ўртача тезликнинг ювилиш ва лойқа босиш жараёнларга мос келувчи чегаравий сон қийматларини билиш, жараённинг ривожланиши ва йўналишини олдиндан аниқлаш (башорат қилиш) имкониятини беради.