Тарихи

"Гидрогеология" кафедраси мудири, қ.х.ф.н., доцент

Назаралиев Дилшод Валижонович

Тел./факс: (+998-71) 2370971, (+998-71)  2373879

E-mail:  hydrology-hydrogeology@tiiame.uz

 

 


Мазкур кафедра 1987 йили мустақил "Гидрогеология" ва "Гидрология ва сув оқимларини ростлаш" кафедраларининг қўшилишидан ташкил этилган. "Гидрогеология" кафедраси 1944 йилда профессор Д.М.Кац рахбарлигида ташкил этилган. Кафедрада турли йиллари профессор Д.М.Кац (1944-1958), доцент М.М.Иваницин (1959-1970), Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси профессор Н.А. Кенесарин (1971-1975), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби профессор С.Ш.Мирзаев (1975-1979), доцент Х.И. Валиев (1979-1980), доцент Г.У. Юсупов (1981-1987) каби йирик олимлар раҳбарлик қилишди. Кафедраниниг илмий фаолиятида сезиларли жонланиш профессор Н.А. Кенесарин ва профессор С.Ш. Мирзаев рахбарлигида амалга оширилди. Кафедранинг илмий хулосалари амалиётда ўз ўрнини топиб, республиканинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди.

1987 йили "Гидрогеология" ва "Гидрология ва сув окимларини ростлаш" кафедралари бирлаштирилиб "Гидрология ва гидрогеология" кафедраси ташкил қилинди. Унинг биринчи мудири бўлиб Г.У. Юсупов (1987-1988) ишлади. Кафедрага 1988-1995 йиллари Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати профессор С.М. Қосимов ва 1995 йилдан 2005 йилгача доцент Г.У. Юсупов,. 2005 – 2012 йиллари доцент Д.Назаралиев, 2012 доцент С. Нуржанов ва 2012 – 2014 йиллари А.Фатхуллаев раҳбарлик қилди. Ҳозирги кунда доцент Д.Назаралиев раҳбарлик қилмоқда. Кафедранинг илмий-тадқиқот ва илмий услубий ишларини бажаришда охирги йилларда доцентлар: Г.У. Юсупов, С.М. Каримов, А.А. Акбаров, Д.В. Назаралиев, С.Е. Нуржанов, С.М.Қодиров, Ф.А.Гаппаров, Ф.С.Каттақулов,  Ш.Б.Акмаловлар фаол иштирок этдилар.

Талабаларга етук билим беришда кафедра катта илмий-педагогик салоҳиятга эга. Бугунги кунда кафедрада доцент Д.В.Назаралиев, доцент Г.У.Юсупов, проф. А. Фатхуллаев, М.Икрамова, доцентлар С.Е.Нуржанов, Ф.Гаппаров, Ш.Б. Акмалов, Д.A.Қувватов, Ф.С. Каттакулов ассистентлар И.М Рузиев, С.М. Қодиров., С.Р. Мансуров, Г.У.Жумабоевалар самарали меҳнат қилишмокда.


Гидромелиорация факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари To'garaklar Дарс жадвали Алоқалар