Физика ва кимё

Физика ва кимё кафедраси мудири

PhD Сапаев Иброхим Байрамдурдиевич

Тел.: +99871-237-09-71

E: mail:  i.sapaev@tiiame.uz

 

 

 


Физика кафедраси 1934 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. «Физика» кафедрасига тажрибали ўкитувчилардан бири П.П. Горбачев мудирлик қилган. 1949-1971 ўқув йилларида эса физика кафедрасига ф.–м.ф.н. Н.З.Зокиров мудирлик қилган. 1971-1983 ўқув йилларида кафедрага ф.–м.ф.н. В.С.Масагутов , 1983-1997 йилларда кафедрага доцент Г.И.Мухамедов мудирлик қилди. Шу давр ичида кафедра ходимларидан 14 киши номзодлик ва бир киши докторлик диссертациясини ёқладилар. 1961 йилда фан номзодлари бешта бўлса 1994 йилда эса уларнинг сони 16 га етди. 1938 йилда Тупроқшунослик ва Кимё кафедраси ташкил қилинган. Унга Н.В. Багданович ва Л.П. Розовлар 1947 йилгача рахбарлик қилишган. 1947-1956 йилларда кафедрага Кимё фанлари доктори Ю.Т. Тошпўлатов, 1956-1969 йилларда доцент С.И. Иброхимов, 1969-1983 йилларда профессор Н.Х. Мақсудов, 1983-1988 йилларда профессор Ш.Н. Нажмиддинов, 1988-1991 йилларда профессор С.И. Искандаров, 1991-1994 йилларда доцент Косолапова рахбарлик қилганлар. 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб эса «Физика» ва «Кимё» кафедралари қўшилиб унга «Умумий физика ва кимё» кафедраси деб ном берилди. Кафедра аъзолари барча мавжуд имкониятларни талабаларнинг физика ва кимё фанларидан билим савияси ва сифатини, хамда қобилиятини ўстирувчи ўқув жараёнини такомиллаштиришга йўналтирдилар. 1997 йил май ойидан бошлаб «Умумий физика ва кимё» кафедрасига доц. З.Ш.Каримов мудирлик қилиб келди. 2004 йил сентябридан бошлаб «Физика» ва «Кимё» кафедралари қўшилиб «Физика ва кимё» кафедраси ташкил қилинди. 2004-йил сентябр ойидан то 2013-йил октябр ойигача «Физика ва кимё» кафедрасига проф. З. Каримов рахбарлик килди. Бу йиллар давомида жудаям катта услубий ва илмий-текшириш ишлари олиб борилди. 2017 йилда «Физика ва кимё» кафедрасига доцент Ш.Норов рахбарлик қилди. 2017-2018 ўқув йилининг иккинчи ярмида кафедра мудирилиги вазифасини, кафедра доценти С.Н.Ходжибеков бажарди. 2018-2019 ўқув йилининг бошидан кафедра мудирилиги вазифаси т.ф.н. Ё.Қ.Тошмуродовга топширилди. 2019-2020 ўқув йилининг бошидан кафедра мудирлиги вазифаси PhD И.Б.Сапайевга топширилди.

Гидромелиорация факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар