Тўгараклар

Иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни ижодий имкониятларини ривожлантириш муҳим эканлигини хисобга олган холда кафедрада «ЭВРИКА» иқтидорли  талабалар клуби фаолият кўрсатмоқда. Бунда 32 нафар иқтидорли талабалар профессор-ўқитувчилар билан бирга илмий изланиш олиб бормоқда.

"Гидравлика" фани бўйича  олимпиада 38 йилдан буён ўтказилиб, бунда кафедра доим фаол иштирок этиб 37 йил давомида фахрли I ўринни эгаллаб келмоқда. Бундай муваффақиятга эришишда  институт раҳбарияти ва шу жумладан профессор А.М.Арифжанов ва у раҳбарлик қилаётган "Гидравлика ва гидроинформатика" кафедрасидаги профессор-ўқитувчиларининг ҳиссаси катта.

2016 йилда “Оқимли насос” ихтироси бўйича «ГМ» факультети магистранти М.Отохонов интеллектуал мулк агентлигининг Патентини олди.

«Э В Р И К А» тўгарагида ўтиладиган мавзулар:

  • «Гидравлика» фанининг мазмуни ва унинг тарихи. Ўзбекистон олимлари томонидан сўнги йилларда олиб борилаётган илмий изланишлар тўғрисида суҳбат.
  • «Гидравлика» лабораториясига экскурсия.
  • Суюқликда жисмларнинг сузиши ва Архимед қонуни.
  • Суюқлик ҳаракат режимлари ва уларни ўрганишда асосий аналитик усуллар.
  • Ўзбекистонда сув муаммоси ва уни хал қилишда олиб борилган илмий изланишлар тахлили.
  • «Гидравлика» фанидан ўтказиладиган олимпиадага тайёргарлик. “Қизиқарли гидравлика” масалалари устида суҳбат.
  • Гидравлика йўналишида олиб борилаётган илмий ишлар ва бу йўналишдаги муаммолар мавзусида суҳбат.
  • Сув сарфи ва тезлигини ўлчаш усуллари
  • Қисқа кувурларнинг  гидравлик хисобида ЭХМ ни қўллаш
  • Ноцилиндрик кувурларда суюклик харакати
  • Суюқлик энергиясидан фойдаланиш ва амалда қўллаш
  • Каналларда  лойқа оқизиқларини ўрганиш
  • Трапецеидал шаклли каналларнинг  энг қулай кўндаланг кесимини аниқлаш
  • Гидравлик сакраш ва унинг ҳисоби
  • Энергия сўндирувчи иншоотлар хисоби. Энергия сўндирувчи девор ва қудуқлар
  • Сув омборларининг ҳажмини аниқлаш

Тўгарак ўтказиладиган куни, вақти ва жойи:

Ҳар хафтанинг Чоршанба куни  соат 1500 да Г-419 аудиторияда.

Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича масъуллар:           

Кафедра ходимлари Рахимов Қ.Т, Ходжиев А.К., Апакхўжаева Т.У.

Мурожаат учун маълумот:

Бино: Г ўқув биноси, 402 ва 417 – хоналар  

Тел.:  (871) 237-19-71

Email: qudratjon74@mail.ru, alisher_xodjiev@mail.ru