Ўқитиладиган фанлар

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш

Суғориш ва заҳ қочириш тармоқлари, гидротехника иншоотларидан оқилона фойдаланиш турлари, тупроқ мелиоратив  шароитлари учун сувни тўғри тақсимлаш ҳамда ерлар мелиоратив холатини яхшилаш ҳисоблари ўрганилади.

2

Қишлоқ хўжалиги гидротехник мелиорацияси ва гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш

Табиий шароитларни яхшилашнинг умумий тамойилларини, уларнинг табиат билан боғликлиги ва фарқи, геотизимли ёндашув зарурлиги, табий жараёнларнинг асосий қонуниятларини, табиий тизимларга техноген тасирларни, ерларни мелиорациялаш ва рекультивациялашга ёндашувни ўрганилади.

3

Сув хўжалиги мелиоратив мониторинги ва кадастр

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив мониторинги ва кадастрини   ишлаб чикиш хамда маълум тупроқ-мелиоратив шароитлари учун уларни тўғри танлаш, таҳлил қилиш ва мониторинг килиш ўрганилади.

4

Бозор иқтисодиёти шароитида сувдан фойдаланиш

Бозор муносабатлари шароитида  сувдан фойдаланишда иқлим ва тупроқ-мелиоратив  шароитлари учун сувни тўғри тақсимлаш хисоблари ўрганилади

5

Қишлоқ хўжалиги экинлари хосилдорлиги башорати

 Ерлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, тупроқ унумдор-лигини, иш унумини ва қишлоқ хўжалиги экинларидан олинади-ган ҳосилдорликни суғориш орқали мунтазам ошириб бориш, мелиорацияни юқори унумли агротехник тадбирлар билан боғлиқ равишда амалга ошириш, шўрланган майдонлардаги ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш суғориш техникалари ва улардан фойдаланиш ўрганилади.

Магистратура

1

Гидромелиорация тизимларидан фойдаланишда консалтинг хизмати

Суғориладиган ерлардаги мелиорация тизимларининг ишлаш назарияси, турлари ва тузилиши хамда маълум      тупроқ-мелиорация шароитлари учун уларни тўғри лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишни ўргатишдан иборат.

2

Мелиоратив тизимлардан фойдаланиш

Суғориладиган ерлардаги мелиорация тизимларининг ишлаши, турлари, тузилиши хамда тупроқ турига мос равишда суғориш тизимларини лойиҳалашни ўрганишдан иборат.

3

Сув ресурслари ва ундан тежамли фойдаланиш

Мутахассисларни сув ресурслари ва улардан тежамли фойдаланиш усуллари назарий ва амалий ўргатилади

4

Амалий гидрометрия

Магистрларда  мантиқий,  алгоритмик, абстракт фикрлаш, ирригация ва мелиорация тизимларидан фойдаланишда гидрологик кўрсаткичларни ўлчаш хизмати таффаккурини шакллантириш ва ривожлантириш, ўзининг фикр-мулоҳаза, хулосаларини асосли тарзда аниқ баён этиш ўргатилади

5

Гидромелиоратив тизимларни модернизациялаш

Суғориладиган ерлар мелиоратив мониториниги ва кадастрини модернизациялаш, жумладан ГИС технологиясидан фойдаланиш ва замонавий ЭҲМ дастурларини тузиш хамда хар хил тупроқ-мелиоратив режимларини тўғри ўрганиш, сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида қўлланиладиган турли маҳсус автомат қурилмалари, восита-жихозларининг турлари, тузилиши, ишлатилиши кўлами, ҳисоблаш асослари ўргатилади.

6

Гидромелиоратив тизимларни автоматлаштириш

Магистрларда гидроавтоматлар турлари, восита-жиҳозлари, қурулмалари, назарий асослари, юқори, пастки ва аралаш бъеф гидроавтоматлар тизимлари, уларга қўйиладиган талаблар, ижобий ва салбий томонлари, гидроавтоматика тизимларидан фойдаланиш қоидалари, телемеханика тизими турлари ва улардан фойдаланиш, сувдан фойдаланиш режаларини гидроавтоматика усуллари ёрдамида жорий этиш ўқитилади