Хамкорлар

2019-2020 ўқув йиллари бўйича Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг «Гидрология ва гидрогеология» кафедрасини соҳа бўйича ишлаб-чиқариш билан узвий алоқасини таъминлаш, талабаларга билим бериш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек ўқув ва ишлаб-чиқариш амалиётини ташкил қилиш, амалий ва хомийлик ёрдам кўрсатиш бўйича Узгидромет маркази, Тошкент сув омбори бошқармалари билан хамкорлик қилинмоқда.

Кафедра мутахассис ихтисослашувига мос замонавий корхоналар яъни Чирчиқ – Охангарон ирригация тизими хавза бошқармаси (ИТХБ), Ирригация ва сув муаммолари илмий – тадқиқот институти (ИСМИТИ)лари билан илмий технологик муаммолар, илмий технологик муаммолар бўйича йўлга қўйилган илмий тақиқот ишлар бўйича инновационхамкорлик қилишмокда.

Халқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар асосида эришилган натижалар. Каферада  бир нечта мамлакатлар олий ўқув юртлари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан 2019 йилда амалга оширилган ишлардан Россия давлат уневирситетининг география факультети билан шартнома имзоланди. Шу билан бир қаторда  29 апрелдан 31 июлгача кафедра ассистенти Рўзиев И.М. Германия  давлатида ERASMUS лойихаси асосида ўқув курсларида иштирок этиб келди. Хозирда кафедра Хитой фанлар академияси қошидаги Хинжианг экология ва география институти, Германиянинг Гумбольт университети, Швециянинг Лунд университетлари ҳамда Хорватиянинг Загреб университетлари билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйган.