Тарихи

        Гидромелиорация факультети 1923 йилда Туркистон Давлат университетининг техника факултети таркибида “Мелиорация муҳандислиги” мутахассислиги бўйича соҳа кадрларини тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Факультет ташкил этилган илк даврларда 49 нафар профессор-ўқитувчилар 274 талабаларга мелиоратсия муҳандислиги бўйича билим бера бошлаган. Гидромелиоратсия факултети тарихи университетнинг тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, 1934 йил 16 ноябрда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти» таркибида фаолият кўрсата бошлаган. Факультетининг ташкил этилиши, ривожланиши, Ўрта Осиё миқёсида нуфузли илмий марказ сифатида шаклланишида етук олимлар, йирик мутахассисларнинг ҳиссалари беқиёсдир. Айниқса В.Д.Журин, Т.Н.Қори-Ниёзов, А.Н.Гостунский, Б.Д.Коржавин, Х.А.Ахмедов, А.Н.Аскоченский, В.В.Пославский, Н.А.Янишевский, В.Ф.Булайевский, Ф.П.Моргуненков, Е.И.Замарин, Н.В.Макридин, С.Т.Алтунин, Т.А.Колпаковаларнинг сайи-ҳаракатлари туфайли факультет илм-таълим йўналишларда етакчилик қилган. Бугунги кунда факультет таркибида “Гидравлика ва гидроинформатика», «Гидрология ва гидрогеология», «Ирригация ва мелиорация», «Гидромелиоратив тизимларидан фойдаланиш», «Гидромелиоратив ишларни механизациялаш», «Профессионал таълим», «Ҳаёт фаолият хавфсизлиги», «Физика ва кимё» кафедралари ва «Экогис» маркази фаолияти йўлга қўйилган. Факултетда кафедралар ва марказларнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари талабалар ва магистрлар учун замонавий талаблар даражасида илмий тадқиқот ва таълим жараёни ташкил этилган.

         Охирги йилларда факультетда «Сув хўжалиги ва мелиорация», «Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш», «Гидрология», «Мелиоратив гидрогеология» «Профессионал таълим», «Сув хўжалиги ва мелиорация ишларни  механизациялаштириш», «Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги», Материалларшунослик ва янги материаллар технологияси таълим йўналишлари бўйича иқтисодиёт тармоқлари учун мутахасислар тайёрлаб келаётган бўлса, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республика Президентининг 10 декабрдаги ПҚ-42 сонли қарорига мувофиқ «Аерокосмик технологиялар ва барқарор ривожланиш» таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қуйилди. Ушбу таълим йўналишлари бўйича бугунги кунда 1200 нафардан ортиқ талабалар замонавий шароитда таҳсил олмоқдалар. Шунингдек факультет ҳалқаро ҳамкорлик борасида АҚШ, Европа мамлакатлари, МДХ ва Шарқ мамлакатларининг нуфузли илмий тадқиқот институлари ва университетлари билан кенг қамровли илмий, методик ҳамда аcадемиc мобиллик йўналишларида самарали алоқа тизими йўлга қўйилган.