Бакалавриатура йўналишлари

Бакалавиатура:

Таълим коди

Таълим йўналиши

Таълим йўналиши ҳақида

5450200

Сув хўжалиги ва мелиорация

Фан ва техника соҳасидаги таълим йўналиш бўлиб, у ўз таркибига суғориладиган ерлардан юқори ҳосил олиш мақсадида, ер ва сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мукаммал сув хўжалиги, гидромелиоратив тизимларни ва иншоотларни барпо қилиш ва эксплуатация қилишга касбий кўникмага йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари, усуллари, услублари ва йўллари мажмуини қамраб олади. Касбий фаолиятнинг объектларига мелиорация қилинаётган ва қилинган ерлар, сув ресурслари, сугъориш, зах қочириш тармоқлари ва тизимлари, улардаги иншоотлар, хўжалик ва ичимлик эхтиёжлари учун сув таъминоти тизимлари, гидромелиоратив тизимларни бошқариш объектлари киради.

5141100

Гидрология (сув омборларида)

Сув хўжалиги соҳасидаги таълим йўналиши бўлиб, асосан сув омборлари ва қуруқликдаги бошқа сув манбаларида комплекс тадқиқотлар олиб бориш учун мўлжалланган усуллар ва воситаларни, сув ресурслари муаммоларини таҳлил қилиш, табиий ва антропоген ҳодисалар келтириб чиқарган уларнинг миқдорий ва сифатий ўзгаришларини баҳолаш ва башорат қилишни қуруқлик сувларидан экологик хавфсиз фойдаланиш, уларни қуриб қолишдан ва ифлосланишдан муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни, қурилиш бўйича лойиҳалар ва сувни асраш чораларини режалаштириш учун гидрологик ва сув хўжалиги ҳисоблашларини, режимли гидрологик чораларни ташкил этиш ва олиб боришни, амалий гидрологик башоратларни амалга ошириш каби самарали жараёнларини таъминлашга йўналтирилган методлар ва воситалар мажмуини қамраб олади.

5450800

 

Сув хўжалигида инноватсион технологиялар ва улардан фойдаланиш

5450800  - Суб хўжалигида иноватсион техналогиялар ва улардан фойдаланиш талим йўналиши малака талабалари ва ўқув режаларидаги гуманитар ва табиий илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлар блокларига янги замонавий фанлар киритилди яни “ Гидромелиоратив тизимларида инжинерлик сервис хизмати”, “ Гидромелиоратив тизимларидан фойдаланишни автоматлаштириш”, “Мелиорация тизимларида инавотсиён техналогиялардан фойдаланиш” мутахасислик фанлари шакиллантирилди.

5111000

Касбий таълим (сув хўжалигида)

Бу таълим йўналиши – фан, техника ва таълим соҳасидаги таълим йўналиш бўлиб, у ўқув фанлари, воситалари, услублари ва педагогик фаолиятнинг усулларини ҳамда таркибига сугъориладиган ерлардан юқори ҳосил олиш мақсадида, ер ва сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мукаммал сув хўжалиги, гидромелиоратив тизимларни ва иншоотларни барпо қилиш ва эксплуатация қилишга касбий кўникмага йўналтирилган методлар ва воситалар мажмуини қамраб олади. Касбий фаолият объектлари – таълим жараёнида мос касб-ҳунар коллежларидаги ўқув-тарбия жараёни, сув ресурслари, хўжалик ва ичимлик эхтиёжлари учун сув таъминоти тизимлари, гидромелиоратив тизимларни бошқариш объектлари киради.

5450500

Мелиоратив гидрогеология

Мелиоратив гидрогеология таълим йўналиши ирригация ва мелиорация таълим соҳаси таркибида бўлиб, унда литосферанинг юқори қисмига жойлашган ер ости сувлари захиралари ва ресурсларини қидириб топиш, ишлатиш ва уни муҳофазалаш, ер ости сувларида бўладиган сифат ва миқдорий ўзгаришларини мониторингини олиб бориш, ҳамда бу ўзгаришларга таъсир этувчи омилларни баҳолаш ва башорат қилишга, гидромелиоратив тизимлар ва сув тортиб олиш қудуқлари зонасида кечадиган антропоген жараёнларни тахлил қилиш, ер ости сувларини ичимлик суви сифатида қўллаш, Ер ости сувларини ерларнинг мелиоратив ҳолатига таъсирини ўрганиш, уни яхшилаш ва ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилашга йўналтирилган.

5450700
Сув таминоти муҳандислик тизимлари
2018- 2019 ўқув йилида Э ва СРБ  кафедрасида янги 5450700- “Сув таминоти мухандислик тизимлари” – бакалавиатура талим йўналиши очилди. Бу йўналиш учун “ Ичимлик сув таминоти иншоатлари ”, “Ичимлик сув таминоти мухандислик тизимлари ”, “Ичимлик сув тамионоти мухандислик тизимлари экспулататсияси”, “Ичимлик сув таминоти тизимларини автоматлаштириш”, “Сув тозалаш техналогияси” ва “ Оқава сувларни қайта ишлатиш асослари” каби янги фанлар киритилди.