Хамкорлар

«Ирригация ва мелиорация» кафедраси соҳа бўйича ишлаб-чиқариш билан узвий алоқасини таъминлаш, талабаларга билим бериш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда кафедра моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек ўқув ва ишлаб-чиқариш амалиётини ташкил қилиш бўйича Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ, ТИҚХММИ қошидаги ИСМИТИ, Молия вазирлиги қошидаги SEMHYa жамғармаси, “УЗГИП” МЧЖ, “Ўзсувлойиҳа” АЖ билан хамкорлик қилмоқда.

Кафедра мутахассислик ихтисослашувига мос замонавий корхоналар: Чирчиқ – Охангарон ирригация тизими хавза бошқармаси ва ТИҚХММИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий – тадқиқот институти билан илмий-технологик муаммолар ва уларни ечимини излаш бўйича инновацион хамкорлик йўлга қўйилган.

Европа Иттифоқининг Эрасмус Мундус дастури бўйича 2019 йилда Франциянинг Lill Universiteti (Universite de Lille) да кафедра ходими Бекмирзаев Ғ. (илмий раҳбарлари: Lill 1 Университети профессори OUDDANE Baghdad ва ХАМИДОВ Мухаммадхон Хамидович, ТИҚХММИ профессори) “Шўрланган тупроқлар ва қурғоқчилик шароитларидасабзавот ўсимликларининг ўсиб ривожланиши, минерал таркиби, фотосинтез жараёни ва сув истемолига таъсири” (“Effect of saline soils and drought conditions on growth, mineral composition, photosynthesis and water relations of vegetable crops”) мавзусидаги докторлик диссертациясини химоя қилди ва PhD дипломини олди.

Эрасмус+ лойиҳаси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Gumboldt номидаги Берлин университети (Германия) кредит мобиллик лойиҳаси доирасида танлов ғолиби “Ирригация ва мелиорация” кафедраси таянч докторанти Ж.К.Ишчанов ва ассистенти И.Уразбаев 2019 йилнинг 16 апрелидан 14 июлигача Германиянинг Gumboldt номидаги Берлин университети ўз малакаларини оширдилар.

Германия Леибниз қишлоқ хўжалиги ландшафт илмий тадқиқот маркази билан хамкорликда «Ирригация ва мелиорация» кафедрасининг моддий-техник базасини яхшилаш учун Германия Федератив Республикасининг Таълим ва Фан Вазирлиги (BMBF) томонидан молиялаштирилаётган БиоWат: “Иқлим ўзгаришига мослашиш мақсадида Марказий Осиёнинг шўрланган ва қурғоқчил ҳудудларида ресурсларни бошқариш (Resources management in the salinized and drought stress-endangered irrigation areas of Central Asia for adapting to climate change)” илмий лойиҳаси доирасида замонавий юқори аниқликдаги, рақамли лаборатория жиҳозлари олиб келинди ва улардан фойдаланиш натижасида илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг ишонлилигини оширади.