Гидравлика ва Гидроинформатика

Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси

мудири., т.ф.д, профессор. 

Арифжанов Айбек Мухамеджанович,

Тел.:  +998712371971

Email: obi-life@mail.ru

 

 


“Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасининг тарихи Гидравлика номи билан 1918 йилдан бошлаган. Туркистон давлат университетида 1920 йил ташкил этилган “Мелиорация инженерлари “ факультети декани  В. Д. Журин Гидравлика кафедрасининг биринчи мудири бўлган. Кейинчалик В.Д. Журин раҳбарлигида  “САНИИРИ” илмий тадқиқот институти ташкил этилган. 1932-1936 йиллар т.ф.н., доцент С.В. Новокрешенов “Гидравлика” кафедраси мудири лавозимида ишлаган. Шу йилларда атоқли олим Э.А.Замарин билан ҳамкорликда “Гидравлика ва Гидротехник иншоотлар” кабинети  ташкил этилган.

1936-1962 йиллар Гидравлика кафедрасини таниқли олим, профессор А.В. Троицкий бошқарган. Бу даврда Гидравлика лабораторияси ташкил этилган. Кафедрага соҳанинг етук мутахассислари профессор М.С. Вызго, доцентлар Л. А. Машкович, М.В. Селеметов, А.Н.Разеева,  Р.М. Каримовлар ишга таклиф этилган. 1962-1973 йиллар Гидравлика кафедрасини т.ф.н., доцент Л. А. Машкович бошқарган. Бу йилларда кафедрада қатор ўқув-услубий методик ишлар чоп этилган. Гидротехник иншоотларнинг гидравлик ҳисобига доир янги ҳисоблаш методлари ишлаб чиқилган.

1973 йили кафедра мудирлигига истеъдодли олим, “Гидромелиорация” факультети декани Р.М. Каримов сайланди. Бу йиллар (1973-1984) давомида “Гидравлика” кафедрасида Марказий Осиёда ягона бўлган “Гидравлика” лабораторияси қайтадан ташкил этилди. Кафедрага таниқли олимлар Ю.Ешмурадов, П.Н.Гурина, Н.П.Тогунова, Г.И.Шишорина, И.А.Имерова, Э.Маҳмудовлар ишга таклиф этилган.

1984-1989 йиллар давомида кафедрага т.ф.н., доцент Ю.Ешмуродов раҳбарлик қилди. Бу даврда “Гидравлика” кафедраси кенгайтирилди, “Гидромашиналар” ва “Гидроюритмалар” бўйича лаборатория қурилмалари ўрнатилди. Кафедрага техника фанлари номзоди Т.Г.Джунусов, техника фанлари номзоди А.М.Арифжанов, Т.Пятаева,  А.М.Ишонходжаев, Д.Р.Бозоровлар ишга таклиф этилган. Кафедрада соҳанинг етук мутахассислари доцентлар Р.М.Каримов, П.Н. Гурина, Н.П.Тогунова, Г.И. Шишорина, Х.Х. Исоқовлар, ассистентлар И.А. Имерова, И.А.Ахмедходжаева, Х.Х.Ишанов, Т.Н. Турсунов, Р. Қучқоровлар, лаборатория мудири С.Нафасов, ўқув устаси А.С.Мурзин, катта лаборант А.С.Бердиевлар ишладилар.

Кейинчалик (1994 й.) кафедра мудирлиги лавозимига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор, доцент Р.М. Каримов қайта сайланди. Бу йиллар давомида (1994-2003) кафедрада ўқув–услубий, илмий, маънавий-маърифий ишлар янги босқичга кўтарилди. Кафедрани 2003-2004 йиллар    т.ф.д., профессор Д.Р. Бозоров бошқарган.

2004 йили “Гидравлика” кафедраси мудири лавозимига т.ф.д., профессор  А.М. Арифжанов (“Инженерлик экологияси” кафедраси мудири) сайланди ва ҳозирги даврга қадар бошқариб келмоқда. Бу даврлар давомида кафедрада қатор етук олимлар: атоқли олим, академик Х.А.Рахматулин издоши ҳамда Гидравлика фанидан  давлат тилида илк дарсликнинг муаллифи бўлган т.ф.д., проф. К.Ш.Латипов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор, т.ф.н., доц. Р.М. Каримов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий т.ф.н., доц. Н.П.Тогунова, т.ф.д., проф. А.Шокиров, т.ф.д.,проф. Д.Бозоров, т.ф.д., проф. С.Худайкулов, т.ф.д. А.Фатхуллаев, проф. И.Ахмедходжаева, доц., т.ф.н. Х.Исаков, т.ф.н., доц. Б.Обидов, т.ф.ф.д.,  доцентлар К.Рахимов, С.Хидиров, Л.Самиев, катта ўқитувчилар А.Ишонходжаев, А.Ходжиев, ассистентлар З.Ибрагимова, Т. Апакхужаева, М.Атахоновлар, лаборатория мудири К.Арифжанова,  Н. Пулатова, лаборантлар З.Умарова, Т.Юсупалиевалар фаолият кўрсатдилар.

2008 йили Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Гидравлика” лабораторияси реконструкция қилинди. Кафедра лабораториясида ўқув машғулотлари билан бир қаторда илмий тадқиқотлар олиб боришга шароитлар яратилди. 2017 йил 24-майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПҚ-3003 қарорига асосан Гидравлика кафедраси негизида “Гидравлика ва гидроинформатика”  кафедраси ташкил этилди.

Ҳозирги кунда кафедрада т.ф.д, профессор А.М.Арифжанов (2004 йилдан кафедра мудири), т.ф.д, профессор Д.Р.Бозоров, т.ф.н, профессор И.А.Ахмедходжаева, т.ф.н. доц. Х.Х.Исоков, доц. Қ.Рахимов, доц. Л.Самиев, доц. Х.Қурбонов, доц. Д. Полуанов, доц. Ш.Кенжабоев, катта ўқитувчи А.Ходжиев, ассистентлар З.Ибрагимова, Т.Апакхужаева, М.Атаханов, Д. Аллаяров, С. Жонқобилов, лаборатория мудири Н. Дускулова ва лаборантлар Д.Атакулов, Ш.Собировлар фаолият юритмоқдалар.

2010 йилдан кафедра қошида “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” мутахассислиги бўйича магистратура ва докторантура фаолият кўрсатмоқда. Охирги икки йилда кафедрада иккита фан доктори (DSc)  ва 4та (PhD) фалсафа доктори  диссертацияси тайёрланди ва ҳимоя қилинди. Илмий тадқиқот ишлари натижалари сув ва қишлоқ хўжалиги соҳасида, ўқув жараёнида кенг қўлланиб келинмоқда. Кафедранинг ходимлари “Йилнинг энг яхши педагоги” танловига қатнашиб Республика миқёсида ғолибликни қўлга киритиб келмоқдалар. Кафедра қошида фаолият кўрсатаётган “ЭВРИКА” талабалар илмий жамияти аъзолари нуфузли танловларда қатнашиб фахрли ўринлар соҳиби бўлмоқдалар. Талабалар илмий жамияти аъзолари томонидан охирги  икки йилда 45та мақола, 2та патент, 5та  дастур учун гувоҳнома ва 1та монография нашр этилди.  Кафедра ходимлари раҳбарлигида тайёрланган талабалар “Гидравлика” фанидан Республика фан  олимпиадасида 30 йилдан бери биринчи ўрин соҳиби бўлиб келмоқдалар. Кафедра ходимлари томонидан тайёрлаган ўқув адабиётлар қатор тилларга таржима қилинган ва республикада “Йилнинг энг яхши ўқув адабиёти” танлови ғолиби бўлиб келмоқда.