Тарихи

“Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири 

профессор Бегматов Илхом Абдураимович

Тел.:  +99871-237-19-56

Email: i.begmatov@tiiame.uz

 

 


“Ирригация ва мелиорация” кафедраси ТИҚХММИнинг Гидромелиорация факултети таркибидаги мутахассис тайёрловчи асосий кафедралардан бири ҳисобланади. Унинг олий техник таълим берувчи илмий– педагогик жамоасининг шаклланиш тарихи ТИҚХМИИнинг ташкил топиши билан боғлиқ бўлиб, Туркистон Давлат Университети таркибидаги инженер-мелиорация бўлимининг ташкил топиш давридан бошланади (1923 й). Кафедранинг ташкил топишида таниқли олимлар ва инженерлардан В.Д.Журин, Н.А.Янишевский, Е.П.Залесскийлар бевосита иштирок этган. Кафедранинг биринчи мудири профессор Б.Х.Шлегел бўлган ва турли йилларда етук ва таниқли олим ва инженер – мелиораторлардан Н.В.Макридин,В.С.Малигин, В.В.Пославский, В.М.Легостаэв, Б.Д.Коржавинлар кафедрага раҳбарлик қилдилар. Улар нафақат кафедра фаолиятида, балки, Ўзбекистон ва Ўрта Осиёнинг бошқа республикалари ирригацияси тарихида ўчмас из қолдирдилар.
Кейинги даврларда кафедрага ТИҚХММИ битирувчиларидан бўлган Х.А.Ахмедов, А.А.Рачинский, Г.Г.Подгорнов, Ф.М.Рахимбоэвлар раҳбарлик қилдилар. Бу олимлар рахбарлигида кўплаб дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар яратилди, номзодлик ва докторлик диссертациялари ёқланди. Жумладан, профессор Х.А.Ахмедов томонидан суғориш ва зах қочириш мелиорацияси бўйича биринчи марта ўзбек тилида дарсликлар яратилди. Бу даврда ҳар йилига 100-150 тагача инженер – мелиораторлар тайёрланди.
Кафедранинг профессорлари ва ўқитувчилари ўзбек ва рус тилларида маъруза, амалий ва тажриба машғулотларни ўтмоқдалар. Кафедрада 17 та бакалавр таълим йўналиши ва 5 та магистрлик мутахассисликларига Сув хўжалиги ва мелиорацияга кириш, Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси, Мелиорация ва ерларни рекультивациялаш, Кимёвий мелиорация, Табиий шароитларни яхшилаш, Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш, Ерларни рекультивациялаш ва муҳофазаси, Дала тажрибаларини ўтказиш услублари, Сув тежамкор суғориш технологиялари, Биомелиорация, Гидромелиорациятизимларини реконструкцияси, Ландшафтли ирригация, Сув тежамкор суғориш тизимларини лойиҳалаш, Тупроқ-ўсимлик-сув орасидаги боғлиқлик, Ўлчовлар ва воситалар (назария ва қўлланиши) фанлари ўқитилмоқда.

Гидромелиорация факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар