Хамкорлар

Кафедрада Қозоғистон Республикаси Тараз Давлат Аграр Университети, Россия Федерациясининг сув ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган бир қатор илмий текшириш институтлари, Германия давлатидаги Штутгарт шахри Хохенхайм Университети билан ҳамкорликда илмий-техник ишлар олиб борилмокда, ўқув қўлланмалари, методик кўрсатмалар, илмий ва илмий-техник мақолалар тайёрланмокда. Жорий йилда Россия давлатидаги “Приборы», «Наука и мир», «Сельскохозяйственные машины и технологии» журналларида кафедра профессор ўқитувчиларининг  мақолалари ҳамда Германия давлати Ламберт академиясида 1 та монография чоп этилди. Кафедра ҳозирги кунда ТИҚХММИ қошидаги ИСМИТИ, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти, “Сувлойиха” ИТИ хамда Республикадаги ирригация тизими хавза бирлашмалари билан мунтазам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.