Илмий ишлар

«Ирригация тизимлари, гидротехник иншоотлар ва сув омборлардан самарали фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш»

Ишнинг мақсади:

  • Ирригация тизимлари, сув омборлар (магистрал каналлар, гидроузел) ларда гидравлик ва гидрологик жараёнларни ўрганиш ва эксплуатация қилиш давомида юзага келган ўзгаришларни баҳолаш;
  • Дарё ўзанидаги жараёнлар, ўзанларда қурилган йирик гидротехник иншоотларда юзага келадиган гидравлик ва гидрологик жараёнлар тадқиқоти.
  • Илғор технологияларни жорий этиш асосида сув хўжалигида ягона техника сиёсатини ўтказиш;
  • Истеъмолчиларни сув билан узлуксиз ва ўз вақтида таъминлашни ташкил этиш;
  • Ирригация тизимлари ва сувхўжалиги иншоотларининг техник ишончлигини таъминлаш;
  • Ҳавза ҳудудида сув ресурсларини оқилона бошқариш ҳамда унинг тезкорлигини ошириш;
  • Сув истеъмолчилари бўйича сув ресурсларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисоби ва ҳисоботини таъминлаш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
  • дарё чўкиндиларини ирригацион аҳамиятини баҳолаш ва улардан самарали фойдаланиш услубларини ишлаб чиқиш.
  • Табиий-дала шароитида, лабораторияда олинган маълумотлар натижалари ҳамда назарий ишланмалар асосида дарё чўкиндиларини ирригацион аҳамиятини илмий асослаш ва улардан фойдаланиш услублари ишлаб чиқилади.

Илмий ишнинг вазифалари:

«Дарё чўкиндиларини ирригацион аҳамиятини баҳолаш ва улардан самарали фойдаланиш услубларини ишлаб чиқиш»

Ишнинг мақсади:

Илмий ишнинг вазифалари:

  • Дарё чўкиндиларини бошқарувчи иншоотлар (каналлар, гидроузеллар, тиндиргичлар, сув омборлар ва бошқа иншоотлар)да чўкиндилар ҳаракати гидравликаси, гидрологияси, механик ва кимёвий таркибига доир назарий изланишлар, табиий дала шароитида, лаборатория тажрибаларида тўпланган маълумотларни умумлаштириш ва хулосалар тайёрлаш;
  • Назарий ва амалий ишланмаларнинг амалиётга татбиғи синаб кўрилади ва чўкиндиларни бошқариш, миқдор ҳамда сифат кўрсатгичларини аниқлаш услублари такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг технологияларини ишлаб чиқиш;