Тарихи

КАРИМОВ АКМАЛ ХАИТОВИЧ

Кафедра мудири, т.ф.н., доцент

Тел./факс: (+998-71) 237-19-26

E-mail:  ewrm@tiiame.uz

 

 

 

 

“Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида давр талаби ва тараққиёт таъсири остида икки кафедранинг қўшилиши асосида ташкил этилди ва тараққий этиб бормоқда. Дастлаб кафедра «Қишлоқ ва яйловлар сув таъминоти» ҳамда «Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш ва муҳофаза қилиш» кафедралари негизида “Экология ва сув ресурслари” номи билан ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 415- сонли «Тошкент ирригация ва мелиорация институти» ни ташкил этиш тўғрисидаги қарори, кун тартибига қўйилган янги вазифалар ва халқаро интеграция талабларидан келиб чиққан ҳолда кафедранинг номи “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” деб ўзгартирилди. Ҳозирги кунда ушбу кафедрага республикада ва халқаро миқёсида катта ишларни амалга ошираётган иқтидорли олим, техника фанлари номзоди, доцент Каримов А.Х. раҳбарлик қилмоқда. Кафедрада 3 нафар профессор, 8 нафар доцент, 2 нафар катта ўқитувчи, 5 нафар ассистент ва 1 нафар стажёр ўқитувчи меҳнат қилмоқда. Шунингдек кафедрада ўриндошлик асосида соҳанинг етук олимларидан 3 нафар профессор 5 нафар доцент фаолият кўрсатмоқда. Юқори малакали мутахассисликларни тайёрлаш ишига ва кафедранинг тараққиётига профессорлар А.Салохиддинов, Б.Исмаилхўжаев, Н.Эгамбердиев, Р.Икрамов, Э.Чембарисов, Б.Каримов, доцентлар И.М. Махмудова, М.Холмирзаева,  А.Каримов, М.Абдукодирова, Р.Боиров, Аширова О., катта ўқитувчилар Маматов С., Алимджанов А., асситентлар Хамидов А., Раззаков Р., Боиров Р., Мавлянова Д., Рахимов Н., стажёр-ўқитувчи Мирзакобулов Ж. ва бошқалар катта хисса қўшиб келмоқдалар.

Кафедра бугунги кунда бакалавриатнинг 3 йўналиши ва магистратуранинг 2 мутахассислиги бўйича мутахассис чиқарувчи кафедра сифатида фаолият кўрсатмоқда. Кафедра юқори илмий салоҳиятга эга бўлиб, мавжуд профессор — ўқитувчиларидан 15 нафари хорижий мамлакатларда ўзларини ўқитувчилик ва илмий маҳоратларни ошириб келганлар. Кафедрада докторантура ва мустақил тадқиқотчилик йўналишлари бўйича шу кунгача 10 нафар фан доктори ва 22 нафар фан номзодлари тайёрланган.

Гидромелиорация факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар