Илмий ишлар

Илмий тадқиқот ишлар мавзуси

Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот

1.

Тошкент вилояти далаларида ғўза қатор ораларига дуккакли экинларни биргаликда етиштириш орқали ерларнинг унумдорлигини ошириш ва мелиоратив холатини яхшилаш

Тошкент вилояти ТИҚХММИ ўқув илмий маркази (ЎИМ) да суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ўрганиш мақсадида табиий-дала шароитида ғўза қатор ораларига дуккакли экинларни биргаликда етиштириш орқали ерларнинг унумдорлигини ошириш ва мелиоратив холатини яхшилаш асосида илмий изланишлар олиб борилади. 2016 йилда ушбу йўналишда кафедра доценти Саримсаков М.М. рахбарлигида 14 миллион сўмлик хўжалик шартномаси бажарилди

2.

ТИҚХММИ ЎИМ даги 1 гектар боғда паст босимли томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш

Тошкент вилояти ТИҚХММИ ЎИМ суғориладиган ерларида сувдан фойдаланиш технологиясини паст босимли томчилатиб суғориш тизимини 1 гектар боғда тадбиқ қилиш бўйича изланишлар олиб борилади. Хозирги кунда ушбу боғда кафедра илмий амалиёт маркази ташкил қилиш режадаштирилган.

3

Ўзбекистон Республикаси сув тақчил ерларида муқобил энергия манбалари ёрдамида сув иқтисоди технологияларини жорий этиш

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги сув тақчил ерларида муқобил энергия манбалари ёрдамида сув иқтисоди технологияларини жорий этиш йўналишларида изланишлар олиб борилади. Кафедра мархум профессори Бараев Ф.А. бошлаган тадқиқотларни бугунги кунда шогирдлари давом эттиришмоқда.

4

Интерполимер комплексдан хосил қилинган экран ёрдамида минерал ўғитлар самарасиз сарфини камайтириш

Ушбу лойихада интерполимер комплекс ишлатилиб хосил қилинган тупроқ усти ва тупроқ ости экранлар ёрдамида белгиланган суғориш нормалари орқали пахта суғорилишида тупроқ минераллаштири-лишининг самарасиз сарфини камайтириш, бунда минераллаштириш жараёнини ўртача 25,5 - 29,3% га оширилишига эришиш йўналишидаги тадқиқотларни ўтказиш илмий изланишлари кафедра амалий гранти доирасида  олиб борилмоқда