Факултет янгиликлари

ОЧИҚ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ОЧИҚ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Бугун институтимизнинг “Ирригация ва мелиоратсия” кафедраси ассистенти Ахмеджанова Гулнора Тешабаевна 3 - босқич 303-гуруҳ талабаларига  “Суғориладиган ерларда зах қочириш ишлари.Умумий ва хусусий сув мувозанат тенгламалари” мавзусида Очиқ амалий машғулот дарсини ўтди.
Юқори натижа намунаси Юқори натижа намунаси
25 март куни  Г бино 104 -хонада “Гидрология-гидрометрия” фани  бўйича олимпиаданинг 1-босқичи бўлиб ўтди.
Очиқ амалий машғулот Очиқ амалий машғулот
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Ҳайитова Маҳбуба Сафаровнанинг 3 босқич 313-гуруҳ талабаларига  “Тупроқдаги тузларнинг таркиби ва уларнинг ўсимликларга зарарлилик даражаси” мавзусида Очиқ амалий машғулот дарсини ўтди.
Мазмундор ва моҳиятли очиқ дарс Мазмундор ва моҳиятли очиқ дарс
Институтимизнинг “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти Мансуров Сафар Рахманкуловичнинг «Сув оқими кўндаланг кесими параметрларини аниқлаш. Чуқурлик ўлчаш маълумотларини қайта ишлаш» мавзусидаги очиқ дарси 2019-йил 18-март соат 1000 да Б-403 аудиториясида «Гидротехника қурилиши» факультети, “5450400 -Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” йўналиши 2-курс 201-гуруҳ талабаларига ўтказилди. Очиқ дарсда ИСМИТИ, катта илмий ходими Ибрагимов И. Ю., “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
ТEАТР БУ ИБРАТХОНАДИР ТEАТР БУ ИБРАТХОНАДИР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4038-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги барча театрларда 21-27 март кунлари «Театр томошалари ҳафталиги» ўтказилди.
Фан олимпиадасининг илк босқичи Фан олимпиадасининг илк босқичи
26-27 март кунлари "Ирригация ва мелиорация" кафедрасида “Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси” фанидан Республика фан олимпиадасининг 1-босқичи юқори савияда ташкил этилиб, Низомда белгиланган тартиб асосида муваффақиятли ўтказилди. 
Устоз шогирд мусобақаси Устоз шогирд мусобақаси
Ирригация ва мелиорация кафедраси доценти Адҳам Маматалиев ва ассистант Жавлон Ишчановлар 3-ТТЖда 1-курс талабалари ўртасида стол тенниси бўйича қизиқарли мусобақа уюштирдилар. Мусобақада талабалар командалари билан биргаликда устозлар командаси ҳам иштирок этди. Бу эса талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
Cув эрозияси ва дарёларнинг лойқа оқизиқларини ҳисоблаш Cув эрозияси ва дарёларнинг лойқа оқизиқларини ҳисоблаш
Гидрология ва гидрогеология кафедраси ассистенти Жумабоева Гулнора Усманбаевна 2 босқич 17 гуруҳ талабаларига Очиқ дарс ўтказди.
Сув омборидан фойдаланиш бошқармасига ташриф Сув омборидан фойдаланиш бошқармасига ташриф
“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси  мудири доц. Д.В.Назаралиев, доц. Ф.А. Гаппаров ва асс. Г.У. Жумабаевалар раҳбарлигида Гидрология (сув омборларида) йўналиши 3 - босқич 15 – гуруҳ талабаларининг ишлаб чиқариш соҳалари билан таништириш мақсадида 4 апрел куни Тошкент вилоятидаги Тошкент сув омборига олиб бориш ташкил этилди.
Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф
“Гидромелиорация” факультети Гидрология (Сув омборларида) таълим йўналиши  2-босқич 17-гуруҳ талабалари ҳамда гуруҳ мураббийи ассистент С. Мансуров бошчилигида Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат мобайнида Темурийларга тегишли тарихий маълумотлар билан танишди.
Ютуқлар бардавомлиги Ютуқлар бардавомлиги
Фарғона вилоятида “МУАЙТАЙ” бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида “Гидромелиорация” факултети 2-курс 202-гуруҳ талабаси Турсунов Ҳожимурод 71 кг вазн тоифасида фахрли ИИ ўринни эгаллади ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг II даражали дипломини қўлга киритди.
Китоб совға қилиш анъанага айланди Китоб совға қилиш анъанага айланди
"Гидромелиорация" факультети декани А. Фатхуллоев ўзи таҳсил олган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги 44-сонли умумтаълим мактабига китоблар совға қилди.
Ошкора очиқ мулоқот Ошкора очиқ мулоқот
11-апрел куни ГИМ факултети ҳамда ГМ факултетининг бир гуруҳ талабалари билан жамоат ташкилотлари ўртасида "Очиқ мулоқот" ташкил этилди.
Тошкент политехника музейига саёҳат Тошкент политехника музейига саёҳат
“Гидромелиорация” факультети “Гидрология (Сув омборларида)” таълим йўналиши 2-курс 17-гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийи “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти С. Мансуров бошчилигида Тошкент Политехника музейига саёҳат уюштирилди.
 Сув хўжалиги соҳаси битирувчилари учун  “Карьера куни” ўтказилди   Сув хўжалиги соҳаси битирувчилари учун “Карьера куни” ўтказилди
Cув хўжалиги вазирлиги Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси ташкилотлари, “Ўзагросервис” АЖнинг вилоят ва туман МТПлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкилотлари ҳамда кўплаб соҳа бўйича хорижий қўшма корхоналар иқтидорли ва қобилиятли битирувчиларни суҳбат ва тест асосида саралаб олишди.
Мардлик – мангулик Мардлик – мангулик
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти Адҳам Маматалийев раҳбарлигида “Гидромелиорация” факултети 2-курс 202-гуруҳ талабалари “Жасорат” монументал мажмуасига ташриф буюришди.
“EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019”да  “EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019”да 
Жорий йил 24-26 апрель кунлари "Гидромелиорация" факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши 1-босқич 103- гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Д.А. Абдураимова билан биргаликда “EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019”
Музей бўйлаб мозийга Музей бўйлаб мозийга
“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси йўналиши Гидрология (сув омборларида) 315 – гуруҳ талабалари билан гуруҳ мураббийси ассистент Гулнора Жумабаева бошчилигида 2019 йил 27-апрель куни Темурийлар тарихи музейига саёҳат уюштирилди.
Улуғ кунлардаги қутлуғ зиёрат Улуғ кунлардаги қутлуғ зиёрат
"Гидромелиорация" факультети жамоаси Зангиота зиёратгоҳига ташриф буюришди.
Aзиз инсонларни йўқлаш - шараф Aзиз инсонларни йўқлаш - шараф
7 май санасида 9 - май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан узоқ йиллар мобайнида “Чет тили” кафедрасида самарали меҳнат қилган ва ҳозирда нафақада қарилик гаштини сураётган Карабаева Насиба опанинг хонадонларига ташриф буюрилди.