Халқаро ҳамкорлик - мутахассис кадрлар тайёрлашда мувоффақият гарови

2020 йилнинг 26 феврал куни “Ирригация ва мелиорация” кафедарсида Тожикистон Республикаси Фанлар Академияси Сув муаммолари, гидроэнергетик ва экология институти раҳбари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, проф. Пулатов Яраш Эргашевич иштирокида учрашув ташкил этилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари, “Сув тежамкор суғориш технологиялари” мутахассислиги магистрантлари ва талабалар қатнашган бу тадбирда проф. Пулатов Я.Э. “Водосберегающие технологии орошения и эффективность использования воды в сельском хозяйстве” мавзусида маъруза қилди. Маърузада Ўрта Осиё, жумладан Тожикистон Республикасида қўлланилаётган сув тежамкор суғориш технологиялари, иқлим ўзгаришининг Амударё суви шаклланишига таъсири ҳамда дарё шаклланилишида кузатилаётган муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича хҳзирги кунда амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенг қармовли тушунчалар берди. Шу билан бирга Амударё сувининг шаклланиши бўйича қисқа метражли видео фильм намойиш қилинди.

Ўтказилган тадбир жараёнида талабалар, магистрантлар ва профессор-ўқитувчилар томонидан бир қатор саволлар берилиб, учрашув муҳокамага бой, қизиқарли ва юқори савияда ўтказилди. Тадбир охирида Ирригация ва мелиорация кафедраси мудири, проф. И.А.Бегматов, проф. Я.Э.Пулатовга кенг қармовли маъруза ва саволларга берилган жавоблар учун иштирокчилар номидан миннатдорчилик билдирди. Шу билан биргаликда институт ректорнинг “хорижий профессор-ўқитувчиларни ўқув жараёнига жалб қилиш” бўйича 2020 йил 25 февралдаги 9м/о-сонли буйруғига асосан, 2020 йил 26 февралдан 29 майгача бўлган муддатда Ирригация ва мелиорация кафедраси билан проф. Пулатов Я.Э. ҳамкорликда  иш олиб боришлари айтиб ўтилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати