Ғолиблик муборак!

Институтимиз "Гидромелиорация" факультети қошидаги “HydroLeaders” жамоаси карантин вақтида ҳам жамоавий инновацион ишланмалари билан 27.07.2020 “Uzbekistan youth against climate change” Республика гранти  танловида иштирок этиб 74 та турли хил жамоалар  oрасида фахрли 1 - ўрин ва 2000 $ AҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ғолиби бўлишди.   Илмий рахбар “Гидравлика ва гидроинформатика” kaфедраси доктаранти доцент Самиев Луқмон Найимович. Эслатиб ўтамиз HydroLeaders жамоаси 2019 йилдан бошлаб Институтимиз ректор Умурзаков Ўктам Пардаевичнинг амалий қўллаб қувватлашлари билан ташкиллаштирилган ва ҳозирги кунда HydroLeaders жамоаси ҳисобида 7 тага яқин Халқаро ва Республика грантлари мавжуд.

ТИҚХММИ матбуот хизмати