Инновацион ғоя - талаба иқболи

"Инновация" сўзига ҳар дамда, ҳар қадамда дуч келамиз. У анча оммалашди. Чунки у тараққиёт механизмига айланди. Уни электрон ва босма нашрларда, радио орқали, аксарият таълим соҳасининг йиллик иш дастурларида ҳам учратиш мумкин. Бу атаманинг маъноси нима ва унинг кундалик ҳаётимизга сингдирилиши мамлакат тараққиёти учун нақадар муҳим?

Тошкентдаги талабалар шаҳарчасида Инновацияларни татбиқ этиш илмий-амалий маркази барпо этилиши ҳақида эълон қилган Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Халқимиз дунёқарашида инновация муҳитини яратиш энг муҳим вазифамиздир. Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди. Бу соҳадаги ўзгаришларни халқимизга кенг тарғиб қилмасак, одамларда кўникма пайдо қилмасак, бугунги давр шиддати, фан-техниканинг мислсиз ютуқлари билан ҳамқадам бўлолмаймиз", - деган эди.

Жорий йил 19 ноябрь куни “Гидромелиорация” факультети “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси катта ўқитувчилари Д.Мадазизова, Ш.Раупова ва ассистент Б.Муқимовлар 3-ТТЖ да “Инновацион ғоя - талаба келажаги” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар.         

Ушбу давра суҳбатида инновациялар аҳамиятини баҳолаш, бугунги кунда бизнинг ҳаётимизни ўзгартирган инновацияларнинг аксарияти илмий лабораторияларда дунёга келганлиги, олимлар кўплаб организмларнинг генетик таркибини аниқлашга муваффақ бўлганлари, бу эса биотехнологиялар — организмдаги генетик материалларни бошқариш ҳақидаги фаннинг ривожланишига олиб келганлиги тўғрисида сўз юритилди.    Инновацияни мақсадга эришиш сифатида олиб қарайдиган бўлсак, мақсад инсон эҳтиёжларидан келиб чиқади. Демакки, инновацион ғоялар орқали биз қадриятларга индин эмас, балки эртароқ, эртага эришишимиз мумкин. Тез ривожланаётган, илм-фан соҳасида тобора яхшиланаётган давлат эса дунёдаги энг тараққий этган давлатлар рўйхатида етакчилик қилади. Инновация — бу иқтисодий ўсиш, демакки, ижтимоий фаровонлик ва жамият ривожи гарови. Инновацион ривожланиш йўлини танлаган Ўзбекистон эса мана шундай катта йўл бошида.

 

“ГМ” факультети хотин-қизлар қўмитаси раиси Д. Мадазизова ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов