​Ҳисобот тақдимоти

2019 йил 4 январь куни институтнинг 4-маърузалар залида «Гидромелиорация» факультетида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талаба-ёшлар билан ишлаш, илмий-тадқиқот натижаларини ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш юзасидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ҲИСОБОТининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Тақдимот қизиқарли мулоҳазаларга бой бўлди. Ҳисобот йиғилишида факультет профессор-ўқитувчиларининг деярлик барчаси иштирок этди. Профессорлар А.Арифжанов, Б.Серикбаев, Н.Эгамбердиевлар. доцент А.Шеровлар сўзга чиқиб, тақдимот юзасидан қимматли мулоҳазаларини билдирдилар. Айниқса, устоз илмий ишларнинг кўргазмаси кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов