Cув эрозияси ва дарёларнинг лойқа оқизиқларини ҳисоблаш

Оқизиқлар мураккаб жараёнлар таъсиридан, дарё сув йиғиш майдонларидан ва дарё тизими ўзанларидан бўладиган емирилиши сув эрозияси натижасида ҳосил бўлади. Сув эрозияси махсулотлари йил давомида дарё оқизиқлари билан таъминловчи асосий манба ҳисобланади. Шу мавзуда жорий йилнинг 1 апрел куни Гидрология ва гидрогеология кафедраси ассистенти Жумабоева Гулнора Усманбаевна 2 босқич 17 гуруҳ талабаларига Очиқ дарс ўтказди. Очиқ дарсда Гидромелиорация факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда меҳмонлар ташриф буюрдилар. Амалиётчи ўқитувчи талабаларга дарс аввалида “Дарё оқизиқлари” ҳақида бир қатор маълумотлар бериб ўтди: Дарё оқизиқлари деб сув оқими билан биргаликда ҳаракатланадиган ва ўзан ҳамда қайир ётқизиқларини ҳосил қилувчи қаттиқ заррачаларга айтилади. Дарё оқизиқлари ўзандаги ҳаракатланиш режимига кўра муаллақ ва ўзан туби оқизиқларига бўлинади. Муаллақ оқизиқларнинг массаси кичик бўлгани учун улар дарёнинг қуйилиш жойигача транзит ҳолда етиб боради. Ўзан туби оқизиқлари эса сувнинг оқиш тезлиги камайиши билан сув остига чўкиб, ўзан шаклини ўзгартиради.       Оқизиқларни миқдорий ифодалашда оқизиқлар сарфи,  оқизиқлар оқими (ҳажми), оқизиқлар модули ёки ювилиш модули, ювилиш қатлами, эрозион метр, ўртача лойқалик ва оқизиқларнинг ўртача катталиги (диаметри) каби кўрсаткичлардан фойдаланилади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон дарёларида кузатилган сув ва оқизиқлар сарфларининг экстремал қийматлари жадвалини талабалар биргаликда кўриб чиқдилар ва шу асосда талабалар билан гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулот ўтказишди. Амалий машғулот ўтказишдан мақсад қилиб қўйидаги вазифалар белгилаб олинди:

-дарё сувининг лойқалиги ҳисоблаш;

-оқизиқлар оқими оғирлик ва ҳажм ўлчов бирликларида аниқлаш;

- ювилиш модули ҳисоблаш;

- ювилиш қалинлиги ҳисоблаш;

- эрозион метр ҳисоблаш;

- ҳисоблашлар натижалари турли дарёлар учун олинган қийматларни солиштириш йўли билан таҳлил қилиш.

Дарс сўнгида ўқитувчи талабаларни фаол иштирокига қараб баҳолади ва мавзу бўйича мустақил таълим учун вазифалар бериб, бугунги дарсни якунлади.

Ўқитишнинг техник воситалари бўлими бошлиғи М.Тошева ахбороти