Устозлар доим эъзозда

Устознинг саъйи-ҳаракатлари, меҳнати ҳамда чеккан заҳмати сабаб ҳаёт йўлларида илдам одимлаймиз. Унинг қўлларини тутиб, илк бор илм оламига сайрга чиқамиз. Ундан хатолардан тўғри хулоса чиқариб, олға юришни ўрганамиз. Вақт ўтиб, турли ташкилот ва идораларда фаолият юрита бошлаганимизда, ёхуд ўз бизнесимизни йўлга қўйган вақтда сизнинг ўгитларингиз, насиҳатларингиз қўлланмамизга айланади. Ич-ичимиздан «Таълим берган устозларга раҳмат!», деб пичирлаб ҳам қўямиз. Ҳаётда эришган ютуқларимиз учун улардан миннатдормиз!

 Бугун "Гидромелиорация" факультети декани Алишер Фатхуллоев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ориф Ҳабибуллаев, "Гидромелиоратив тизимларидан фойдаланиш" кафедра мудири Анвар  Шеров, "Педагогика психология ва ўқитиш методикаси" кафедраси мудири Зуҳра Исмоилова ва кафедра жамоаси қувончли воқеани қаршилашди ва сидқидилдан табриклашди.

“Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси мудири, профессор Арифжонов Айбек Муҳаммеджанович Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг 172-сонли буйруғига асосан "Ўзбекистон Республикаси Сув Хўжалиги Аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Устознинг талабаларга бераётган беқиёс билим ва сабоқлари ёш иқтидор эгаларини доимий руҳлантириб келмоқда. «Устоз кўрган шогирд» мақомига эришаётган ёш авлод вакиллари устозларнинг дуолари, ўгитлари ва самарали меҳнатлари олдида бош эгиб таъзим қилишади.

“Гидромелиорация” факультетининг  Ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати