ТEАТР БУ ИБРАТХОНАДИР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4038-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги барча театрларда 21-27 март кунлари «Театр томошалари ҳафталиги» ўтказилди. Бу ҳафталик доирасида ўтказилган тадбирларда институтимиз профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам фаол иштирок этишди.

Жумладан, «Ирригация ва мелиорация» кафедраси доценти Адҳам Маматалиев раҳбарлигида «Гидромелиорация» факультети 2-курс 202-гуруҳ талабалари Ўзбекистон Миллий академик драма театрига ташриф буюришди. Театрда драматург Эркин Хушвақтов асари асосида саҳналаштирилган «Андишали келинчак» спектакли намойиш этилди. Талабалар спектаклни зўр қизиқиш билан томоша қилишди. Бу ташриф талабаларда катта таассуротлар уйғотди, мушоҳадага чорлади. Бу таассуротлар уларни театрга бўлган меҳрларини янада юксалтирган бўлса ажаб эмас.

Доцент Адҳам Маматалиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов