Илм нажотпарвар
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг 2018 йил 15 октябрдаги 09-2520-сон топшириқ хатига асосан манфаатдор идора ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган туркум маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида илм олишга бўлган қизиқишни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 26 октябр куни Тошкент шаҳрининг, Шайҳонтохур туманидаги 316-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Гидромелиорация" факультети жамоасидан “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси доценти Д.Назаралиев, декан ўринбосари Х.Туйчиев, “Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси стажёр ўқитувчиси Ж.Мирзақобиловлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда институт тарихи, бугунги кунда илм олиш учун яратилган шароитлар ҳамда халқаро ва республика миқёсида эришаётган натижалари ҳақида маълумот бериб ўтилди.
ГМ факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов