Театр - маънавият ўчоғи
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 ташаббус бугунги кунда ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Бу борада институтимизда ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ирригация ва мелиорация кафедраси доценти Адҳам Маматалиев раҳбалигида “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши 3-курс 302-гуруҳ талабалари “Муқумий” номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театрига ташриф буюришди. Театрда Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” номли асари асосида саҳналаштирилган “Отабек ва Кумушбиби” спектакли намойиш этилди. Бу спектаклни талабалар мароқ билан томоша қилишди ва катта таассуротларга эга бўлганликларини айтишди. Институтимизда ёшларнинг яхши билим олишлари, юксак маънавият эгалари бўлиб камол топишларида кенг имкониятлар яратилганлигини талабалар эътироф этишиб, бунинг учун институт ректори Умурзақов Ў.П. дан ва мазкур тадбирни қўллаб-қувватлаган Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Чориев Р.Қ. дан миннатдор эканликларини айтиб ўтишди.
Доцент Адҳам Маматалиев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов