​Ишонч мустаҳкамлиги оила бардамлиги

2018-йил 22-декабр куни институтнинг маънавият хонасида  (“Гидромелиорация” факультетининг талаба қизлари) "Оиладаги ажримларнинг олдини олиш" мавзусида умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ФҲДЁ бўлимининг катта инспектори Г. Юлдашева қатнашиб, талаба қизларга оиладаги  ажримларнинг олдини олиш бўйича маъруза қилди. Ундан ташқари "Оила Кодекси" тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтди. Талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига етарли даражада  жавоблар олишди.

 

Институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Хафизова ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов