Амалиёт билан узвий боғлиқ кўникмалар-давомийдир!

Жорий йилнинг 20-21 июнь кунлари институтнинг “Ирригация ва Мелиорация” кафедраси профессори Исаев Сабиржан Хусанбоевич бошчилигида кафедра таянч докторанти Ғ.Ғозиев, кафедра ассистенти Э.Маликов, ТИҚХММИ Бухоро филиали таянч докторанти С.Таджиев, устоз-шогирд анъанасига содиқ қолган ҳолда Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Чиноз туманларида ҳамда Сирдарё вилоятининг Янгиер ва Ховос туманларида бўлиб қайтдилар.

Тадқиқотнинг биринчи кунида, профессор C.Х Исаев ва шогирдлар Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Бобур СИУсига қарашли “Турсунали Алдаврон”, “Иззатали” ҳамда “Иминжон Зулфия Файз” фермер хўжаликларида бўлдилар. Фермер хўжаликларида ирригация эрозиясига мойил бўлган ҳудудларда айнан ғўза ҳосилдорлигини ўрганиш мақсадида ҳудуднинг нишаблиги ва кординаталари аниқлаб олинди. Шунинг билан ғўзани 1 суғоришдан кейинги тупроқ ювилиши ўрганилди. Профессор томонидан мазкур шароитда ғўзанинг қайси нави айнан мос келиши ва ҳосилдорликни ошириш учун қандай мелиоратив тадбирлар амалга оширилиши ҳақида тушунча берилди ва шу куннинг ўзида Чиноз туманидаги 2 та дала майдони кўздан кечирилди, таҳлил қилинди. Тупроқнинг унумдор фаол қатламининг ювилиши таҳлил қилинди ва ҳудуднинг жойлашган ўрни ва кординаталари аниқланди. Худди шу фаоллик тадқиқодчиларни Сирдарё вилоятининг Янгиер ва Ховос туманларидаги ҳозирги мелиоратив ҳолатни ўрганишга ҳам ундади. Пахтакор СИУсида олиб борилаётган ёзги шўр ювиш жараёни билан танишилди. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтининг Гулистон туманидаги филиалига ташриф буюрилиб, ИТИнинг илмий-техник базаси билан танишилди.

Олимнинг Тошкент давлат аграр инсититутининг тадқиқодчи-шогирди А.Гофиров Сирдарё вилояти Гулистон тумани Х.Олимжон СИУси ҳудудидаги “Нурли Замин тухфаси” фермер хўжалигида олиб бораётган кузги буғдойнинг Андижон-4 навини ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш тўғрисидаги илмий ишлари билан танишилиб, ҳосилдорлик таҳлил қилинди. Шу каби изланишлар кафедра ўқитувчилари ва унда таҳсил олаётган таянч докторантлар томонидан доимий тарзда олиб борилмоқда, бу эса профессор-ўқитувчиларнинг нафақат назарий, шу билан бирга амалий кўникмаларининг ортишига хизмат қилиб келмоқда.

ИТИ ва ИПКТ бўлими бошлиғи Ш.Имомов ҳамда Ирригация ва Мелиорация кафедраси мудири И. Бегматов аҳбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати