Табиат тозалиги - жамият андозалиги

Бутунжаҳон тозалик куни — бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Ғоя даставвал, 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашдилар. Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракати ифодасини топган жараёнга айланди. Ушбу санага бағишланган тадбирлар Ўзбекистонда илк бор 2019 йилда ўтказилди. 2020 йил 19-сентябрь куни "Гидромелиорация" факультети бир гуруҳ талаба-ёшлар ва “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси ассистенти А. Ҳамидов  ҳамда “Гидромелиоратив тизимларидан фойдаланиш кафедраси” ассистенти А.Гафарова билан биргаликда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Бутунжаҳон тозалик куни” га бағишланган акцияда иштирок этишди. Ўзбекистон бизнинг уйимиз, бу тоғлар, бу ердаги табиат Ватанимизнинг бир бўлаги. Уларни ифлос, чиқиндиларга тўла ҳолда ўсиб келаётгани қолдиришнинг ўзи жиноятдир.

Экоакциядан мақсад Бутунжаҳон тозалик кунини Ўзбекистонда жамоатчилик, ҳукумат, ОАВ ва тижорат бирлашмаларини мамлакатимиз тозалигини сақлаш, барқарор тараққий этишимиз учун шароитлар яратиш, аҳолининг экологик маданиятини кўтаришдан иборат. Аслини олганда, тозаликни таъминлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Шундай экан, бу каби амаллар нафақат, йилнинг айнан бир кунида, балки ҳар куни бажарилиши лозим. Шундагина биз яшаётган сайёрада тозалик, озодалик, покизалик ҳукм суради.

“Гидромелиорация” факультетининг  Ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев

ТИҚХММИ матбуот хизмати