“Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ”

2019 йил 31 январ куни институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида ўтказилган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Шавазов,  Мирзо Улуғбек тумани имом хатиби  Маматов Акбарали Қодирович,  “Гидромелиорация” факультети декани А.Фатхуллаев, декан муовинлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Шунингдек, тадбирда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан қарши курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат эканлиги қайд этилди. Тадбир давомида “Ислом: моҳият ва талқин” номли фильм намойиш этилди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоб бердилар. Талаба-ёшлар томонидан тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирилиб, буюк келажакни қуриш йўлида олий мақсадлар сари оғишмай меҳнат қилишлари ҳақида гапирдилар.

ГМ факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов