Илмий ишлар

02.02.2021 730 

Илмий тадқиқот ишлар мавзуси

Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот

1.

Малакали кадрларни тайёрлашда педагогларнинг инновацион фаолиятини такомиллаштириш

Олий таълим тизимида малакали кадрларни тайёрлашда педагогларнинг инновацион фаолиятини такомиллаштириш. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўртасида ўзаро ҳамкорлик ишларини такомиллаштириш, қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида “Касб таълими” педагогларини тайёрлаш ҳамда соҳа йўналишидаги касб-ҳунар коллежларини педагог ва муҳандис-педагоглар билан таъминлаш, таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, таълим самарадорлигини оширишда методика тайёргарликка инновацион ёндашиш, ўқув-услубий базасини такомиллаштириш, фан дастурлари,  услубий қўлланма, кўрсатма, тавсиянома, рисолалар чоп этиш, соҳа йўналишлари бўйича педагог кадрларнинг (Касб таълими) методик тайёргарлигини ривожлантиришга инновацион ёндашувни ташкил этиш

  • Долзарблиги: малакали кадрларни тайёрлашда педагогларнинг инновацион фаолиятини диагностика қилиш консепцияси аниқланганлиги;

              -малакали кадрларни тайёрлашда педагогларнинг инновацион тайёргарлигини диагностика қилишга шарт-шароитлар сифатида педагогик ва техник билимларни интеграциялаш мазмуни, воситалари, даражалари аниқланганлиги;

  • педагогик ва техник билимлар асосида малакали кадрлар ( бўлажак ўқитувчининг) касбий компетентлилиги такомиллаштирилганлиги;
  • бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш сифатини оширишда педагогик ва техник билимларнинг ўзаро  интеграциясини ташкил этишда педагогларларнинг инновацион фаолиятини ташкил этиш мақсадида педагоглар томонидан интегратсиялаштирилган дарс ўтиш методикасининг ишлаб чиқилганлиги;
  • касбий фаолиятга тайёргарликни диагностика қилишда педагогик ва техник билимларни интеграциялаш модели ишлаб чиқилганлиги;
  • касбий фаолиятга тайёргарликни диагностика қилишда педагогик ва техник билимлар интеграцияси моделини амалиётга жорий этиш бўйича услубий кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилганлигидадир.        

И.Т.И.нинг мақсади: Олий таълим тизимида малакали кадрларни тайёрлашда педагогларнинг инновацион фаолиятини такомиллаштириш. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўртасида ўзаро ҳамкорлик ишларини такомиллаштириш, қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида “Профессионал таълим” педагогларини тайёрлаш ҳамда соҳа йўналишидаги касб-ҳунар коллежларини педагог ва муҳандис-педагоглар билан таъминлаш, таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, таълим самарадорлигини оширишда методика тайёргарликка инноватсион ёндашиш, ўқув-услубий базасини такомиллаштириш, фан дастурлари,  услубий қўлланма, кўрсатма, тавсиянома, рисолалар чоп этиш, соҳа йўналишлари бўйича педагог кадрларнинг (Касб таълими) методик тайёргарлигини ривожлантиришга инновацион ёндашувни ташкил этиш

Вазифалари: илмий тадқиқот мавзусига оид илмий-педагогик, психологик, методик манбаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида «Касб таълими» йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг асарларининг ғояси, хусусан, ”Малакали кадрлар тайёрлашда педагогларнинг инноватсион фаолиятининг такомиллаштириш” мавзусига оид методик ишланмалар, таълим технологиялари яратиш, мавзу бўйича хорижий илмий журналларда мақола Республика ва халқаро илмий-амалий анжуманларида мақола ва тезислар чоп эттириш ва мавзу доирасида илмий тадқиқотчилар тайёрлаш.

Олинган натижалар: Илмий иш натижалари бўйича 5 та монография, 5 та ўқув қўлланма, 6 та услубий қўлланма, 1 та рисола, 33 та хориж илмий журналларида мақола, 20 та республика илмий журналларида мақола,  15 та халқаро илмий-амалий анжуманларда илмий мақола, 13 та Республика илмий-амалий анжуманларда  мақола ва 10 дан ортиқ ОТМ миқёсида ўтказилган илмий амалий анжуманлари материалларида мақола ва тезислар чоп этилди.