Тўгараклар

“Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедрасида “Ирригатор” тўгарак ташкил этилган бўлиб, ушбу тўгаракда Гидромелиорация факультети талабалари таҳсил олмоқда. Тўгаракларнинг дарс жадвали тузилган. Бундан ташқари, тўгаракларнинг Дастурлари, Ишчи дастурлари, дарс ўтиш учун материаллар, тест саволлари мавжуд. Кафедранинг иқтидорли талабалар билан ишлаш ҳамда Талабалар илмий жамияти (ТИЖ) фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ўз вақтида режа асосида бажарилмоқда. Кафедрада илмий ишларга талабалар жалб этилиб, улар билан бирга ишлашга кафедра профессор-ўқитувчилари индивидуал бириктирилган. Жумладан, “Боғ ва узумзорларда паст босимли томчилатиб суғориш тизимини ташкил қилиш” мавзусидаги илмий – тадқиқот ишига доцент Саримсаков М.М., “ТИМИ ўқув-илмий маркази ҳудудида экинларнинг жойлашув харитаси ва сувдан фойдаланиш режасини тузиш ва такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ” мавзусидаги илмий-тадқиқот ишига профессор Серикбаев Б.С. ва доцент Шеров А.Ғ., “Интерполимер комплексли экран орқали ғўза суғорилишида сув иқтисодига эришиш” мавзусидаги илмий – тадқиқот ишларига доцент Ахмеджонов Д.Ғ., “СИУда Сувдан фойдаланиш режасини тузиш” мавзусидаги илмий-тадқиқот ишига ассистентлар А.Ирисматова ва Н.Гадаев рахбарлик қиладилар. Талабалар илмий мактаблар ва олимларнинг фаолияти билан таништирилади. ТИЖда талабаларнинг илмий муаммоли мавзулар доирасидаги ижодий ишларни ва муҳокамадан ўтказиб, тегишли тавсиялар бериб борилмоқда. Кафедрада профессор – ўқитувчилари 2016 йил мобайнида иқтидорли талабалар билан ишлар олиб боришди. Хозирда кафедра ташаббуси билан бириктирилган 20 нафар иқтидорли талабалар мустақил мавзулар асосида ИТИ ларини олиб бормокда. Кафедрага бириктирилган иқтидорли талабалар томонидан хисобот йилида кафедранинг профессор - ўқитувчилари раҳбарлигида илмий мақолалар ва тезислари билан республика ОТМ ларида ташкил этилган илмий - амалий конференцияларда қатнашиб, илмий ишларини чоп эттиришади. Тўгарак машғулотлари хар хафтанинг чоршанба кунлари соат 15:00 да бошланади.