Бўлажак мутахассислар учун махсус маъруза
22 март 2018 йил 08:30 да институтимизнинг 2 – маърузалар залида 4 курс талабаларига “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси профессори Салоҳиддинов Абдулҳаким Темурхўжаевич “Сув хўжалиги соҳасида ислоҳотлар” мавзусида очиқ маъруза тақдим қилди. Очиқ маърузада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети профессори, г.ф.д. Асқар Нигматов, институт “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси профессори Исмоилходжаев Баходиржўжа Шарифхўжаевич ва кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўқув-методика бошқармаси ходимаси Мафтуна Тошевалар иштирок этишди. Профессор ўз маърузасини талабаларга тушунтиришда аввало, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш муаммолари қуйидагича:
- Суғориладиган майдонларни текисланмаганлиги оқибатида кўллатиб суғориш
- Қ/х экинларининг илмий асосланган суғориш тартиблари ва техникаларига риоя қилмаслик.
- Сувнинг қатъий ҳисоб-китобини жорий қилинмаганлиги.
- Суғоришнинг замонавий техника ва технологияларини қўлланмаслиги
- Сув истеъмолчиларининг масъулиятсизлиги. Ариқ ва зовурларнинг тозаланмаганлиги. Сувни зовурга оқизиб қўйиш.
- Каналларнинг Фойдали иш коэффициентининг (ФИК) паст даражада қолаётганлиги. Каналларни тозаланмаганлиги. Иншоотлар таъмирланмаганлиги.
- Сув истеъмолчилари ўртасидаги сув олиш ва етказиб бериш шартномаларининг тўлиқ бажарилмаслиги тушунтириб ўтди.
Муаммолар ҳақида талабалар билан фикр алмашишгандан сўнг, сувдан фойдаланиш тизимидаги ислохатлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди:
- Республикада сув ресурсларида лимит асосида фойдаланиш тартибининг жорий этилиши (ВМ 3.08.1993 №385 қарори)
- Сув ресурсларини бошқаришда маъмурий-худудий тамойилдан гидрографик-хавзавий принципга ўтилиши
- Давлатнинг бир қисм хуқуқ ва мажбуриятларини жамоат ташкилотларга берилиши
- Сувдан фойдаланишнинг қонунчилик базасини такомиллаштириш. Қишлоқ хўжалиги экинлари диверсификацияси
- Қишлоқ хўжалигидаги кенг қамровли ислоҳотлар
- Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларига давлат сиёсати даражасида ёндашиш ва бошқалар.
Мавзу давомида ўқитувчи талабаларга “Ўзгидромет”нинг 2018 йил суғориш мавсумининг сув билан таъминланиши бўйича башорати ҳақида энг сўнги маълумот бериб ўтди:
Тоғлардаги қор захираси ва ёғингарчилик миқдори:
Меъёрга нисбатан 35-55 %
2013 йилга нисбатан 10-15 % кам.
1. Вахш, Зарафшон ва Фарғона водийсининг жанубидаги дарёлар сув таъминоти:
Меъёрга нисбатан 80-90 %
2013 йилга нисбатан 5-15 % кам
2. Норин, Чирчиқ, Сурхондарё ва Фарғона водийси шимолидаги дарёлар сув таъминоти:
Меъёрга нисбатан 70-80 %
2013 йилга нисбатан 5-15 % кам
3. Қорадарё, Оҳангарон ва Қашқадарё ҳавзаларида сув таъминоти:
Меъёрга нисбатан 50-60 %
2013 йилга нисбатан 25-30 % кам бўлиши кутилади дея такидлади профессор. Маъруза “битирувчи талабалар аудиторияси” томонидан қизиқиб тингланди. Вазифа сифатида ҳар бир талабага нафақат истеъмолчи балки мутахассис сифатида сувни тежаш борасида қандай ислоҳот ўтказиш кераклигини топиб келиш вазифаси юклатилди.
Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти