Ирригация тизими бошқармасида диплом ҳимояси

ТИҚХММИ ректори Ў.П.Умурзаков ташаббуслари асосида 2019 йил 28 май куни 448-а/ф-04 қўшма буйруғига асосан Бўзсув Ирригация тизими бошқармасида “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси филиали ташкил этилганди. У ерда илк бор “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши битирувчи талабалари битирув малакавий ишларининг ҳимояси ўтказилди.