Тошкент Политехника музейига ташриф
Музей орқали турли даврлар билан танишиш, турли кашфиётларни билиш тарихга бориш ёки тарихни келтириш мумкин. Ундан олинган маълумот эса катта ва кенг таассурот берибгина қолмай, балки узоқ вақт хотирага муҳрланиб ҳам қолади.
2018-йил 7-ноябр куни “Гидромелиорация” факултети “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши 102-гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийи “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Ш.Мардиев биргаликда Тошкент Политехника музейига боришди. Ташриф давомида транспорт ривожланиши тарихи, фан ва техника, буюк олимлар ихтиролари, “Жаҳон автомобилсозлик тарихи,” “Ўзбекистон автомобил соҳаси тарихи” ва “Интерактив амалиёт” бўлимларида талабалар ўзига керакли бўлган маълумотларни олишди.
Шу билан биргаликда Генерал Моторс заводи конвееридан турли йилларда чиққан илк автомобилларни кўришга мушарраф бўлишди.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Мардиев Шахбоз маълумоти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов