Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф

Бугунги кунгача Ўзбекистонда янгидан янги музейлар ташкил этилиб, маданий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланди. Уларнинг ичида Темурийлар тарихи давлат музейи алоҳида аҳамиятга эгадир. Ушбу музей Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттиради.

Ёш авлодни тарихимизга, буюк шахсларга, аждодларимиз меросига юксак ҳурмат ва эътибор руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 6-апрель кунида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Гидромелиорация” факультети Гидрология (Сув омборларида) таълим йўналиши  2-босқич 17-гуруҳ талабалари ҳамда гуруҳ мураббийи ассистент С. Мансуров бошчилигида Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат мобайнида Темурийларга тегишли тарихий маълумотлар билан танишди.

Ушбу бино нафақат музей сифатида, балки Амир Темур ва Темурийлар даври тарихини ўрганувчи илмий марказ сифатида халқимизнинг давлатчилик тарихини ёритиб берувчи, аждодларимизнинг бой моддий ва маънавий меросини ўзида мужассамловчи ва илмий тадқиқ этиб келажак авлодга етказувчи ягона объект ҳам ҳисобланади. Шунинг учун ҳам барчангизни ушбу музейга ташриф буюриб, моддий ва маънавий меросимизни томоша қилишга таклиф этамиз.

“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти Мансуров С. Ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов