Ютуқлар бардавомлиги

Институтимиз талабалари бошқа соҳалар билан бир қаторда спортда ҳам салмоқли натижаларга эришиб келмоқдалар. Бу албатта, институтимиз раҳбарияти, устоз- мураббийлар томонидан талабалар бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари ва мазмунли ўтказишларига қаратилган катта эътиборининг самараси дейиш мумкин.

Жорий йилнинг 11-15 март кунлари Фарғона вилоятида “МУАЙТАЙ” бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида “Гидромелиорация” факултети 2-курс 202-гуруҳ талабаси Турсунов Ҳожимурод 71 кг вазн тоифасида фахрли ИИ ўринни эгаллади ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг II даражали дипломини қўлга киритди.

Турсунов Ҳ. бунга қадар 2018 - йилнинг 19-23 декабр кунлари Наманган шаҳрида “МУАЙТАЙ” бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубогида ҳам II ўринни эгаллаган эди. Турсунов Ҳожимуроднинг келгусида жаҳон ва олимпиа чемпионлари бўлишини кутиб қоламиз ва келгуси ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Доцент Адҳам Маматалиев ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов