Сув омборидан фойдаланиш бошқармасига ташриф

Олий таълим соҳасида замонавий шароитларда ўқув танишув амалиётини ўташ жараёнини такомиллаштириш мақсадида, илғор сурилган услуб ва шаклларни эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, юқори билимли, малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида, 2018-2019 ўқув йили бўйича ТИҚХММИ “Гидромелиорация”  факультети  “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси  мудири доц. Д.В.Назаралиев, доц. Ф.А. Гаппаров ва асс. Г.У. Жумабаевалар раҳбарлигида Гидрология (сув омборларида) йўналиши 3 - босқич 15 – гуруҳ талабаларининг ишлаб чиқариш соҳалари билан таништириш мақсадида 4 апрел куни Тошкент вилоятидаги Тошкент сув омборига олиб бориш ташкил этилди.

“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси мудири Д.В. Назаралиев, ўқув танишув амалиётига масъул Ф.А. Гаппаров, Г.У. Жумабаевалар ҳамда   “Гидромелиорация” факультети Гидрология ( сув омборларида) йўналиши3-босқич 15 гурухида таҳсил олаётган 26 нафар  талабалар Тошкент вилояти Тошкент сув омбори  бош муҳандиси М.Тожибоев томонидан кутиб олинди.

Ташриф давомида Тошкент сув омбори бош муҳандиси М. Тожибоев сув омборини ҳудуди бўйлаб, тушунтириш ишлари олиб борди.  Навбатчи назоратчи М. Тўйчиева сув омборининг диспетчерлик хизматини ишлаш схемаси  билан таништирди. Туябўғиз ГЭСи қурилишининг техник ходими  Б. Асадов ГЭС қурилиш ишларини имкониятлари билан таништирди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов