Орол денгизи - экологик ҳалокат далолати
Табиат офатлари, жамият талофатлари инсониятнинг билиб-билмасдан йўл қўйган хатоларига жавоб дейиш мумкин. Орол денгизи ҳам ана шу хатоларнинг инъикосидир. Бу масалаларнинг илмий асосда ўрганиш давр талаби.
2018 йил 3 ноябрь куни 3-ТТЖ да “Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти Касимбетова С.А., асс. Ахмеджанова Г.Т., асс. Юлчиев Д.Г., ва асс. Маликов Э. томонидан минтақамиздаги энг даҳшатли экологик ҳалокатлардан бири бўлган “Орол денгизининг қуриши - инсон фаолияти билан келиб чиққан экологик ҳалокатининг сабоқлари” мавзусига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Орол денгизи ҳақида асосий фактлар ва ҳалокатнинг асосий омиллари, ҳалокат оқибатлари ҳамда уларни салбий оқибатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар тақдимот ва видео лавҳалар орқали талабаларга тушунтирилди. Тадбир жуда қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
“Ирригация ва мелиорация кафедраси ассистенти Д.Юлчиевнинг ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов