Аждодлар ёди муқаддас

"Гидромелиорация" факултети “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши 2-курс 202-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси “Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти Адҳам Маматалиев раҳбарлигида Тошкент шаҳрининг марказий қисмида Шароф Рашидов ҳайкали ўрнатилган ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди. Бу зиёрат “6 ноябр - атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг таваллуд куни” муносабати билан амалга оширилди.

Доцент А.Б. Маматалиев талабаларга халқимизнинг буюк фарзанди Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумот бераркан, унинг республикани жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, мамлакат тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиёт ва маданият ривожига катта ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи эканлиги борасида сўз юритди. Ўтган йили унинг ёрқин хотирасини улуғлаб 100 йллиги мамлакат миқёсида кенг нишонланганлиги ҳам эслатиб ўтди. 

Муҳтарам Юртбошимиз  таъбири билан айтганда “Ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам эл-юртимиз манфаатини ўйлаб яшаган Шароф Рашидовнинг буюк хизматлари халқимиз хотирасида абадий сақланиб қолади”.

Бу ташрифдан талабалар катта таассуротлар билан қайтдилар. Бу таассуротлар эса талабаларнинг аждодлар хотирасига ҳурмат, Ватанга садоқат ва фидойилик туйғуларини жўш урдирса ажаб эмас.

Доцент Адҳам Маматалиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов