Интеллектуал коэффициент учун
Инсоннинг интеллектуал даражаси юксак бўлса, унинг фанларни ўзлаштириши, турли соҳага оид билимларни эгаллаши ҳам осон кечади. Кенгқамровли билим, топқирлик, тезфаҳмлик, мантиқий мушоҳада ва мулоҳазакорлик интеллектуал кўнгилочар ўйинларнинг туб моҳиятини ташкил этади.
Институтимиз кутубхонасида, Ахборот ресурслари марказида жорий йилнинг 1-ноябр куни “Гидромелиорация” факультети Ёшлар иттифоқи томонидан талабалар ўртасида “IQ-SHOU” номли интеллектуал мусобақанинг саралаш босқичи ўтказилди.
Интеллектуал мусобақада қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашди.
- Инноваторлар
- Билимдонлар-I
- Таргет
- Ёшбилимдонлар
- Эверест-I
- Футуре миллинерс
- Поситиве
- Янгиюлдузлар
- Ирригатор
- Фалес
- Леадер
- Интеллект-II
- Иқтидор
- Само
- Резонанс
- Cреативе
Мусобақа натижасига кўра, қуйидаги жамоалар юқори балл тўплашди ва финал босқичига йўлланма олишди.
- Билимдонлар-1
- Эверест-1
- Футуре миллинерс
- Cреативе
- Янгиюлдузлар
- Само
Гуруҳлар иштирокчилари қуйидаги саволларга жавоб беришди. Сиз ҳам шу саволларга тўғри жавоб топсангиз, институт матбуот котибига учрашинг. Барча саволларга тўғри жавоб топган ғолиблар рағбатлантирилади. Саволларни эълон қиламиз.
- ””Труд” газетасида “Шляпангизни ечинг, хонимлар” номли мақола эълон қилиниб, унда аёллардан у ишдан олдин дори истеъмол қилмаслик, телесериал кўрмаслик, кенг шляпа киймаслик, оёқ кийимга ҳам эътибор қаратиш кераклиги сўралади. Савол: қандай иш қилишдан олдин бундай чекловлар жорий қилинади?
- Бир кишининг 3 та ўғли бор экан. 3 ўғлига мерос қилиб туялар подасини қолдирибди. У шундай мерос қилибдики катта ўғил бўлиб олишлар керак бўлган. Подада 17 та туя бўлган лекин ўғиллари 17 та туяни на иккига на учга ва тўққизга бўла олишган. Улар доно кишини топиб ундан мерос бўйича туяларни тақсимлашини сўрашган. Савол: доно киши меросни қандай тақсимлаган?
- Умаршайх мирзонинг подшолик даврида мусаввирлар учун бир нарса қаттиқ таъқиқланган, буйруқни бажармаган мусаввир қаттиқ жазоланган. Савол: у қандай иш?
- Германия -32, Россия-44, Полша -84, францийа -87,америка -95 ўринда. Савол: биринчи ўринда нима турибди?
- Украина халқ топишмогъи - Бу қандай “ҳайвон”, қишда овқат еб ёзда ухлайди, гарчи қони бўлмасада, бадани иссиқ-ҳузурбахш, иссиқ, унинг ёнида бир зум ўтирган киши ундан туриб кетолмас. Савол: топишмоқнинг жавобини топинг?
- Шайтоннинг ҳужжати нега сен Бир умр мендан ўзингни олиб қочдинг. Нега мени бир умр азобладинг, Минг лаънат, сенга минг лаънат.
Савол: Шоир Роберт Бернс шеърда қандай қоғозга таъриф берган?
- Tарихчиларнинг ёзишича Римдан сўнг улар Прага шаҳри кўчаларида қурилган. Уларни қоровуллар қўриқлашади. Уни қурдирган император Рудолф “Шаҳарнинг юзи” деб айтади. Савол: Император нимани шаҳар юзи деб айтган?
- Амир Темур жанг олдидан жангчиларига ош беришни одат қилган. Суворов эса жангчиларга қулай бўлган бу таомни жорий қилган. Савол: Суворовнинг янгилиги нима эди?
- Пластик жарроҳларни фикрича, инсон терисини қаритадиган воситалардан биринчиси тамаки экан. Савол: Иккинчи омил нима?
- Уни илк бор қайси халқ ўйлаб топган деган жумбоққа қуйидаги халқлар даъвогарлик қилишади. Юнонликлар ва римликлар, мисрликлар ва эронликлар, ҳиндистонлилар, ҳатто Скиф халқлари ҳам у ақлли ўйинга даъвогарлик қилишади. Савол: У қайси ўйин?
- Ўзбекистонда шундай бир дарахт бор, эрта баҳорда гуллайди аммо мева бермайди. Шунинг учун ҳам фарғоналиклар уни ваъдабоз деб аташади. Савол: Бу таъриф қайси дарахтга берилган?
- Рус комедияларидан бирида 990 рақами бу комедияни сал бўлмаса фожиага айлантирай деган. Айнан қарама-қаршилик ҳам шу 990 рақами билан бўғлиқ.
Савол: Гап қайси рус комедияси ҳақида кетаяпди?
- Бу актёр ХХ асрдаги энг беғам ота ролини ижро этиб, кино тарихимиздан жой олган. Савол: бу қайси Ўзбек актёр эканлиги эмас бу актёр қайси кинода ўйнаганини айтинг?
- Вилям Шекспир “Глобус театрида” ишлаб юрган чоғида, ҳар бир образ учун костюм реквизетларни ясаган бир марта у кичкина ёстиқчага ўхшаш нарса ясатиб, ундан “Ричерд ИИИ” спектаклида фойдаланган. Савол: Ёстиқчадан нима сифатда фойдаланилган?
Жавобларингизни кутамиз!
“Гидромелиорация” факултети етакчиси Нодир Олимжонов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов