Мардлик – мангулик

“Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти Адҳам Маматалийев раҳбарлигида “Гидромелиорация” факултети 2-курс 202-гуруҳ талабалари “Жасорат” монументал мажмуасига ташриф буюришди. Эслатиб ўтамиз, “Жасорат” монументи Тошкентда 1966 - йилнинг 26 - апрелида юз берган зилзила муносабати билан 1970-йилда очилган. Ҳайкалнинг орқа томонида эса еттита йўлакларда Тошкент шаҳрига зилзиладан кейин қардош республикалар томонидан кўрсатилган ёрдам ўз аксини топган. Бу ёдгорлик бир томондан оғир дамларда халқимизнинг табиий офатга нисбатан мардонавор курашини, жасоратини акс эттирса, иккинчи томондан халқлар дўстлигининг юксак намунаси ифодаси дейиш мумкин. Бу ташриф талабаларда катта таассурот уйғотди. Бу таассуротлар уларнинг мард, жасур ва матонатли бўлиб камол топишларида муҳим рол ўйнайди.

Доцент Адҳам Маматалиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов