Кўчма ҳамкорликдаги маъруза
Жорий йилнинг 26-октябрь куни соат 10.00 да "Г" бинонинг 3 - маърузалар залида «Вақтда тебранишнинг аҳамияти ва унинг кундалик ҳаётимиздаги ўрни» мавзуси бўйича «Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси» кафедраси ўз жамоаси ва "Гидромелиорация" факультетининг 3- босқич касбий таълим талабалари билан биргаликда кўчма ҳамкорликдаги маърузани олиб бориш учун Италиянинг Турин политехника университети профессори Жаноб Андреа Де Маркини таклиф этишди.
Маъруза савол ва жавоблар орқали ташкил этилди. Жаҳон мамлакатлари таълим жараёнини метрология ва стандартлаштириш фани қай тарзда олиб борилиши ва шу фанга бўлган қизиқиш ҳамда эътиборни янада кучайтириб, талабаларнинг дунёқарашига ижобий таъсир кўрсатадиган даражада жаноб Андреа Де Марки давра суҳбатини қизғин олиб борди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов