Иқтидор ва инновация ихтиролар дояси

Бугунги кунда яратилаётган  ихтиролар намойиши замонамизнинг инновацион ҳолати ва қудратини акс эттиради ва  тараққиётнинг мезони бўлган ҳамкорликка кенг йўл очади. Ҳар бир жавҳадаги инновацион ишланмалар ва лойиҳалар ёшларни янгиликлар сари ундайди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, “Гидромелиорация” факултети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши, 3-босқич, 306-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи К.У.Мусайев раҳбарлигида “InnoWeek.uz” мавзусидаги инновацион ҳафталикда иштирок этиш учун  “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида бўлиб ўтаётган кўзгазмада қатнашди. Улар олган таассуротларини бошқа талабалар билан улашишдан мамнун бўлишди. Мана шундай инновацион муҳит талаба ёшларни янгилик ва янги ғоялар сари етаклайди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов