“EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019”да 

Жорий йил 24-26 апрель кунлари "Гидромелиорация" факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши 1-босқич 103- гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Д.А. Абдураимова билан биргаликда “EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019” 2-халқаро ишлаб чиқариш бизнес кўргазмасида қатнашдилар. Талабалар кўргазмада иштирок этиш мобайнида Россиядаги кўпгина институт ва университетлар бўйича маълумотлар олдилар. Шу билан бирга ўқишга кириш шартлари, институт ва университетларнинг факультетлари, йўналишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 
Кўргазмада қўйилган макетлар, ишлаб чиқарилган махсулотлар ва улар қайси ташкилот ва корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлиги бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.
Кўргазмадан талабалар ўзларига керакли маълумотларга эга бўлиб қайтдилар.

  

Institut matbuot kotibi Rahimboy Jumaniyozov