Юқори натижа намунаси

Республика Фан олимпиадасини ўтказиш долзарб ва масъулиятли масалаларидан эканлигини ва ”Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” доирасидаги вазифаларни бажаришда бу масалага кенг эътибор берилаётганлигини инобатга олиб, жорий йилнинг 25 март куни  Г бино 104 -хонада Гидрология-гидрометрия” фани  бўйича олимпиаданинг 1-босқичи бўлиб ўтди. Олимпиадада институтимизнинг “Гидромелиорация” факультетидан 21 нафар талабалар иштирок этишди. Гидрология-гидрометрия фан олимпиадасидан 1-босқич натижаларига асосан “Гидромелиорация” факультети Гидрология (сув омборларида) йўналиши 4-курс 415 - гуруҳ талабаси Турабов Наврўзбек Абдумўмин ўғли 330 балл натижа билан биринчи ўринни эгаллади.

“Гидрология ва гидрогелогия” кафедраси ўқитувчиси С.Р.Мансуров ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов