Иқлим ўзгариши бўйича халқаро семинар

2020 йил 26 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиигини механизациялаш муҳандислари институти  Б биноси 4 қаватида жойлашган тадбирлар залида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, АҚШ Халқаро тарақиёт агентлиги (USAID), Қурғоқчилик ҳудудларида қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ICARDA), Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) ҳамкорлигида илмий семирар бўлиб ўтди. Мазкур семинар Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) томонидан олиб борилаётган “Амударё ҳавзасида сув ва ер ресурсларида фойдаланишда иқлим ўзгариши таъсирини баҳалаш” мавзусидаги лойиҳа доирасида ташкил қилинган бўлиб, лойиҳанинг асосий мақсади Амударё ҳавзасида иқлим ўзгариши динамикасини, ердан фойдаланиш ва уларнинг сув ресурсларига таъсирини ГИС технологияси ёрдамида ўрганиш ва  башоратлашдан иборатдир. Ушбу семинарда соҳа бўйича халқаро ташкилотлар ходимлари, институтнинг соҳага оид олимлари, докторантлар, иқтидорли магистрантлар ва талабалар иштирок қилди. Семинарни проф. А.Янгиев кириш сўзи билан очиб берди, семинар қатнашчиларини институт ҳақида қисқача маълумот ва институтда ўқув-илмий жараёнлардаги ўзаро халқаро ҳамкорликлар доирасида бажарилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Сўнгра эса тингловчиларни Президиум аъзолари билан таништирди. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги етакчи мутаҳассиси И.Акромов, Ўзбекистон экологик партияси бўлим бошлиғи Ф.Ғаниева, ICARDA координатор ўринбосари Р.Ибрагимов, IWMI Ўрта Осиё бўйича ташкилот раҳбари д-р Херат Мангритилакелар сўзга чиқиб, юқоридаги лойиҳа доирасида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг долзарблигини айтиб ўтишди. Семинар давомида Амударё ҳавзасидаги сув ресурслари тўғрисида маълумотлар, иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш имкониятлари тўғрисида тақдимотлар берилди. Тингловчилар томонидан берилган саволларга тўлиқлигича жавоблар берилди ва баъзи масалслср муҳокама қилинди. Семинар якунида янги ишланмалар ўқув жараёнига жорий қилиниши қарор қилинди.

  

Профессор А.Янгиев ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати